Ўзбек мигрантлари сиёсатга аралашди
Москвада меҳнат қилаётган ўзбекистонлик муҳожирлар профессор Хидирназар Аллақулов партиясини дастаклашга чақирмоқда. Ҳозирга қадар хорижда фаолият юритадиган ва тарқоқ ўзбек мухолифати Россиядаги юз минглаб сайловчиларни ўз сафларига жалб қилиш бўйича жиддий ҳаракатларга қўл урмаган эди.