ИИБда ўлган 21 яшар йигитнинг яқинлари Мирзиёевдан адолат кутмоқда
21 ёшли Ҳафизуллоҳ Турғунбоев Чилонзор туман ИИБда бир ҳафта давом этган сўроқдан сўнг 29 май куни Тез тиббий ёрдам бўлимида вафот этган. Ички ишлар унинг тўртинчи қаватдаги ҳожатхона деразасидан ташлаб ўз жонига қасд қилганини айтган. Яқинлари ва жамоатчилик расмий фаразни савол остига олмоқда.