Бешикчилик ўзбек халқининг қадимги ҳунарларидан бири ҳисобланади. Йиллар силсиласида гоҳ ривожланиб, гоҳ йўқолиш хавфи билан юзлашган бу ҳунар ҳам отадан болага, бободан набирага ўтиб, такомиллашиб бормоқда. Бешикчиларнинг ҳам ўзига яраша муаммолари, қувонч ва ташвишлари бор.