Шу йилнинг 13 августига ўтар кечаси Тошкент шаҳар ИИББ тергов изоляторидан яна бир гумондорнинг жасади чиқди. Ижтимоий тармоқларда марҳумнинг жасади ва яқинларининг кўздан кечираётгани акс этган видеода марҳумнинг танасида қорайган, кўкарган жойларни кўриш мумкин.