Линклар

Шошилинч хабар
14 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:37

Сергелидаги портлаш оқибатида 16 ёшли ўсмир ҳалок бўлди, 163 киши жароҳатланди

Тошкентнинг Сергели туманидаги "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхонада юз берган портлаш оқибатида 16 ёшли ўсмир ҳалок бўлди ва 163 киши жароҳатланди.

08:31 29.9.2023

BYD: Портлашда шикастланган автомобиллар утилизация қилинишини билдирди

Портлаш ва ёнғинда зарар кўрган автомашиналар. Gazeta.uz фотоси.
Портлаш ва ёнғинда зарар кўрган автомашиналар. Gazeta.uz фотоси.

Тошкентнинг Сергели туманидаги портлаш оқибатида шикастланган автомашиналар утилизация қилиниши ҳақида BYD ширкати маълум қилди.

Ширкатнинг билдиришича, портлаш вақтида BYD автомашиналарига “юзаки зарар” етган. Бироқ хавфсизлик ва атроф-муҳитни сақлаш нуқтаи назаридан уларнинг барчаси утилизацияга юборилади.

Ширкат автомобилларни етказиб бериш бўйича барча мажбуриятлар шартномада кўрсатилган муддатларда бажарилишини ҳам билдирмоқда.

“Портлаш сабаблари бўйича суриштирув ишлари олиб борилаётганлиги ва якуний эксперт хулосаси йўқлиги сабабли, ҳодисага электр транспорт восталарининг алоқадорлиги ёки бошқа фактлар ҳақидаги маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз”, дейилади билдирувда.

19:49 28.9.2023

Портлашдан зарар кўрган объектлар таъмир учун туман ҳокимликларига тақсимлаб берилмоқда

Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов (архив сурати)
Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов (архив сурати)

Ўзбекистонлик расмийлар Сергели туманида жойлашган омборхонадаги портлашда шикаст етган тураржойларни қисқа муддат ичида тиклаб беришмоқчи. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи — ҳукумат комиссияси раисининг ўринбосари Шавкат Умурзоқов маълум қилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, Шавкат Умурзоқов пойтахтдаги 12 туман ҳокимликларига Сергелидаги “фавқулодда ҳодисадан зарар кўрган объект ва ҳудудларни тиклаш бўйича вазифаларни тақсимлаган”.

Қайд этилишича, Шайхонтоҳур туманига Сергели тумани "Қурувчилар" мавзесидаги 600-боғча ва 71-оилавий поликлиника, Юнусобод туманига 305-мактаб, Яккасарой туманига 21-сонли кўп қаватли уй, Яшнобод туманига 19-сонли кўп қаватли уй, Мирзо Улуғбек туманига эса 2-, 4-, 20- ва 30-сонли кўп қаватли уйлар таъмирлаш ва тиклаш учун бириктирилган.

18:19 28.9.2023

Тошкент ҳокимлиги: Портлашдан 592 хонадон, 1 та мактаб ва 2 та боғча бинолари шикастланган

Сергелидаги портлаш. 16 ёшли ўсмир ҳалок бўлди, 163 киши жароҳатланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:52 0:00

Тошкент шаҳар ҳокимлиги билдирувига кўра, 28 сентябр тунда Сергели туманида юз берган кучли портлаш оқибатида ҳудуддаги 26 та кўп қаватли уйдаги 592 та хонадон, 8 та хизмат кўрсатиш шохобчаси, 1 та мактаб ва 2 та боғча биноларининг фасад қисми ҳамда дераза-ромларига зарар етгани аниқланган.

Шунингдек, ҳудуддаги 24 та кўп қаватли уй ва 25 та ҳовлининг фасад, ойна-ром ва том қисми зарар кўрган.

“Тошкент метрополитени” давлат унитар корхонасига кўра, портлаш оқибатида ”Қурувчилар” метро бекатига ҳам шикаст етган.

“Uzbekistan Airports” эса портлаш пойтахт аэропорти фаолиятига таъсир қилмаганини билдирган.

Портлаш содир бўлган жойга борган Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов портлаш зарарлари қопланишини ваъда қилди.

“Сергели туманида юз берган кучли портлаш оқибатида келиб чиққан ёнғинни тўлиқ бартараф этиш ҳамда жароҳатланганларга ёрдам бериш баробарида, ҳодиса оқибатида етказилган зарарни баҳолаш ва босқичма-босқич қоплаш юзасидан ишлар бошланди”, дейилади пойтахт ҳокимлиги хабарида.

15:49 28.9.2023

ФВВ: Сергелидаги ёнғин 15 минг квадрат метрни қамраб олган

Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сергели туманидаги “Interlogistics” МЧЖга қарашли омборхоналар ҳудудида рўй берган портлаш оқибатида юзага келган ёнғин соат 05:02 да қуршаб олиниб, соат 10:47 да батамом ўчирилгани ҳақида маълумот тарқатди.

ФВВ қайдича, ёнғинни бартараф этиш ишларига турли тегишли ташкилотлардан жами 210 та техника ва 2000 дан ортиқ шахсий таркиб жалб қилинган.

“Дастлабки ўрганиш ишларига кўра 15 минг кв.м омборхона майдонида ёнғин ўчирилиб, 30 минг кв.м майдони сақлаб қолинди”, дейилган вазирлик хабарномасида.

Аввалроқ Ички ишлар вазирлиги Сергелидаги ёнғин 10 минг квадрат метрни қамраб олгани ҳақида маълумот тарқатган эди.

ФВВ айни пайтда вазият тўлиқ назоратга олиниб, ёнғин оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилаётганини, содир бўлган ёнғин юзасидан дастлабки терговга қадар суриштирув ишлари ва моддий зарар миқдорини аниқлаш ишлари Тошкент шаҳар Прокуратураси, Ички ишлар бош бошқармаси ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан ҳамкорликда олиб борилаётганини қўшимча қилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG