"Спиртной сотсангиз, бемалол ишлайсиз". ДХХ ва СЭС Тошкентдаги "ҳалол" ошхоналарда нима изламоқда?
Озодлик суҳбатлашган Тошкент шаҳри ва вилоятидаги "ҳалол" номи билан танилган қатор емакхоналарнинг эгалари куч тизимлари ва текширувчи идораларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан шикоят қилишди. Уларга кўра, ошхоналар фаолиятини текшириш баҳонасида "диндорларга қарши кампания" кетмоқда.