Қирғизистон олийгоҳларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар орасида сон жиҳатдан ўзбекистонлик талабалар биринчи ўринда туради. Қирғизистон таълим вазирлиги расмийларига кўра, бугунги кунда 30 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ёшлар Қирғизистон олийгоҳларида таълим оляпти.