OzodNazar: ҲТБДП лидери Хидирназар Аллақулов: Партия фаолларига босим кучайди
Адлия вазирлиги расмий қайд этишни икки марта рад этган “Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик” демократик партияси фаолларига босимлар кучайиб кетгани тўғрисида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди. Вазиятга аниқлик киритиш мақсадида партия етакчиси профессор Хидирназар Аллақулов билан суҳбатлашдик.