Ижод турли халқларни яқинлаштиради деган фикрга ишонган 31 ёшли Жамол Абдураҳимов ўзбек, қирғиз ва рус тилида қўшиқ ёзади. У 2012 йилдан бери Ўшда “MC JAHA” тахаллуси билан танилган хонанда. Ҳозир у саҳнага чиқмай қолган, аммо бошқалар учун қўшиқлар ёзишда давом этмоқда.