Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 02:06

"Кўча"га қарши рейдлар: Салимбой қамоқда, Ғафурбойга қарши "жиноят иши йўқ"

"Бахти Ташкентский", "Саидазиз медгородок", Салимбой, Ғафурбой...

Одатда Тошкентдаги чойхоналарда кўпроқ эшитиладиган бу номлар охирги кунларда маҳаллий матбуотнинг тилига тушди.

Бунга сабаб, Тошкентда жиноят оламига қарши бошланган кенг кўламдаги рейдлар.

Ўзбек ҳуқуқ-тартибот идоралари бу амалиётни “криминоген вазиятни яхшилаш бўйича тезкор-профилактик тадбирлар” деб атамоқда.

Матбуот эса “кўча"га қарши кураш демоқда.

"Кўча"га қарши рейдлар. "Уй"да нима гап?

Сўнгги кунларда ўзбек матбуоти қонундаги ўғрилар ва уларнинг таъсиридаги жиноий гуруҳ вакилларига қарши рейдлар ҳақидаги хабарлар билан тўлди.

Мазкур воқеа туғдирган саволлардан айримларини собиқ депутат Расул Кушербоев ва таҳлилчи Жамшид Муслимовларга бердик.

Тармоқлар жиноят оламига қарши рейдлар ҳақида

Кўчага қарши рейдлар деб аталаётган оммавий ҳибсга олишлар пировардида қонун устуворлигига олиб келишига шубҳа қилаётганлар кўп.

Аксар фаоллар маҳаллий мафия ва жиноий авторитетлар аввалроқ жиловланиши керак эди, деган фикрда.

ОАВ: “Бахти Ташкентский” 15 суткага қамалди

Бахтиёр Қудратуллаев “Бахти Ташкентский” лақаби билан танилган. Тошкент шахар ИИББ ахборот мультимедиа маркази.
Бахтиёр Қудратуллаев “Бахти Ташкентский” лақаби билан танилган. Тошкент шахар ИИББ ахборот мультимедиа маркази.

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди “Бахти Ташкентский” номи билан танилган “қонундаги ўғри” Бахтиёр Қудратиллаевга 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади, деб хабар берди 6 декабрь куни “Дарё” ва Kun.uz нашри.

Хабарда айтилишича, бу маълумотни Тошкент шаҳар суди ахборот хизмати тасдиқлаган. Бироқ Тошкент шаҳар суди расмий сайтида ҳозирча бу борада маълумот берилмади.

Хабарда Бахтиёр Қудратуллаевга доир иш Тошкент шаҳар ИИББ биносида кўриб чиқилгани таъкидланади.

Суд қарорида қайд этилишича, 29 ноябрь куни Бахтиёр Қудратуллаев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ИИО ходимини қонуний талабини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилган.

3 декабрда Тошкент шаҳар ИИББ Қудратуллаев 165-модда 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик), 276-модда 2-қисми (кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш)да ҳам гумонланаётганини билдирганди.

“Равшан Золотой” ҳибсга олинганлар билан ҳамдардлигини билдирди

3 декабр куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон махсус хизматларининг 8 нафар тезкор зобити “Равшан Золотой” номи билан танилган меценат Равшан Муҳиддиновни ушлаб келиш мақсадида Истанбул шаҳрига учиб кетгани ҳақида хабар тарқалган эди.

6 декабрь куни Равшан Муҳиддинов ўзининг Интсгарам саҳифасида соғ-саломат ва тинч эканлиги ҳақида пост қолдирди. Ўз постида у ҳибсга олинганлар билан ҳамдард эканини билдирган.

“Сизларни ишонтиришим мумкинки, мен тинчман. Ҳозир қийинчиликларга рўпара бўлиб турган инсонларга бу йўлни мардоновор босиб ўтишига тилакдошман. Ҳаёт турли синовларга бой ва уларни енгиб ўтишга имконият борлиги учун шукр қилиш керак”, деб ёзган Равшан Золотой лақабли ҳозирда Туркияда экани ишониладиган Равшан Муҳиддинов.


Озодлик 2020 йилда жиноят доираларида танилган тадбиркор Ғафур Раҳимовнинг ўз жияни Равшан Муҳиддинов билан пул олди-бердисида келишмай қолгани ва бандитлар тўдасини ëллаб Равшанни калтаклатгани ҳақида ëзган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG