Линклар

Шошилинч хабар
20 сентябр 2024, Тошкент вақти: 08:39

Zimiston-UZ: "2024 да свет ўчмайди"

Ўзбекистонда тўрт фасл давом этаётган энергетик бўҳрон манзарасини Озодлик билан бирга кузатинг.

Вазиятга оид хабарлар ZIMISTON-UZ блогига жамланмоқда.

Сиз яшаётган ҳудудда вазият қандай? Қандай қишлаяпсиз? Газ ва свет борми?

Ҳабарларингизни Озодликка Телеграм орқали @ozodnews манзили
га йўлланг.

Zimiston-UZ. Мирзиёев электр бўйича ваъдаларини нега бажармаяпти?

Ўзбекистон Толибонга электр сотишни ҳалиям тўхтатмаган

Аҳоли электр етишмовчилигидан қийналаётган бир пайтда Ўзбекистон Афғонистонга электр сотишда давом этаётгани маълум бўлди.

Афғонистонга қарашли DABS энергетика ширкатига кўра, куни кеча Тошкентда Ўзбекистон ва Афғонистон электр энергияси етказиб бериш тўғрисидаги битимни узайтириш бўйича шартнома имзолаган.

Толибон Афғонистондаги давлат муассасалари ва тадбиркорлар энергия тақчиллигига дуч келаётганини билдириб, Ўзбекистонни инфратузилма муаммоларини бартараф этишга ва электр етказиб бериш ҳажмини оширишга чақирган.

Толибон ўз манфаатлари йўлида қўшниларга турли хил йўллар билан таъсир ўтказишни кучайтириши борасида Озодлик Толибон қураётган Қўштепа канали ҳақидаги махсус фильмда тўхталган эди. Фильмни ҳали кўрмаган бўлсангиз, Ютубда “Қўштепа. Сувсираган Толибон” деб изланг.

Аи-80 бензини юқори маркали бензин сифатида сотилаётгани аниқланди

Ўзбекистонда метан газ тақчиллашаркан, бензинга талаб ошди. Бир вақтнинг ўзида заправкаларда сотилаётган бензиннинг сифати масаласи ҳам ўртага чиқди.

Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳридаги "Тўйтепа" бензин заправкасидаги можарога "Ўзбекнефтгаз" ҳам аралашди. Ширкат собиқ маҳаллий кенгаш депутати Қобул Дўсов ва амалдаги депутат Жаҳонгир Тўлаганов устидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига шикоят қилмоқчи.

Қобул Дўсов тармоқлар орқали жонли чиқиш қилиб, бензин сифатини танқид қилгач, Энергетика вазири ва Ўзбекнефтгаз мутасаддилари ўша заправкага етиб бориб, вазиятни ўргангани хабар қилинди.

"Ўзбекнефтгаз" иддаосича, Дўсовнинг даъволари тасдиғини топмаган.

Дўсов эътирозидан бир кун ўтиб, Андижондаги 7та бензин заправкасида сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди.

Расмий хабарга кўра, вилоятдаги АЁҚШларнинг 7 тасида Аи-80 бензини Аи-92 ёки Аи-95 маркали бензин сифатида сотилаётгани аниқланган.

Андижон ҳокими яна пул тарқатди

Мамлакатда энергетик муаммолар давом этаркан, Андижон ҳокими ўзининг янги ва янги пиарлари билан тилга тушмоқда.

Сувчиларга пул тарқатгани учун “бесўнақай пиар” қилганликда айбланган Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов бу сафар электрчиларга 3 миллион сўмдан тарқатди.

Расмий хабарга кўра, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон ҳудудий филиалида носозликларни бартараф этиш жараёнларида ишлаётган 420 нафар ишчи ходимнинг ҳар бирига 3 миллион сўм мукофот пуллари тарқатилган.

Абдураҳмоновнинг олдинги “пиари” тармоқлар фойдаланувчилари томонидан кулгу қилингач, Андижон вилоят ҳокимлиги баёнот беришга мажбур бўлган ва ҳоким сувчиларга тарқатган пуллар "ҳомийлик маблағлари" эканини билдирган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG