Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:57

Zimiston-UZ: "2024 да свет ўчмайди"

Ўзбекистонда тўрт фасл давом этаётган энергетик бўҳрон манзарасини Озодлик билан бирга кузатинг.

Вазиятга оид хабарлар ZIMISTON-UZ блогига жамланмоқда.

Сиз яшаётган ҳудудда вазият қандай? Қандай қишлаяпсиз? Газ ва свет борми?

Ҳабарларингизни Озодликка Телеграм орқали @ozodnews манзили
га йўлланг.

Ўзбекистон тарихидаги энг иссиқ куз

Декабрь бошида ҳаво иссиқлиги сабаб Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Оқтош массивида ҳатто бодом гуллади.
Декабрь бошида ҳаво иссиқлиги сабаб Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Оқтош массивида ҳатто бодом гуллади.

Ўтган йилдан фарқли бу йил совуқ кечроқ келди. 2022 йилда ноябрь ўрталаридан бошланган совуқ оқибатида аҳоли мушкул вазиятга тушиб қолган эди. Биринчи қордан кейиноқ мамлакат энергетик коллапсга учраб, ҳатто пойтахт Тошкент аҳолиси газ ва электр муаммоларига юз тутган эди. Расмийлар “кутилмаган аномал оби-ҳаво”ни айблаш билан вазиятдан чиқишга уринган эди.

Жорий йилда мулозимлар қишга яхши тайёргарлик кўрилганини айтиб, ўтган йилги муаммолар такрорланмаслигига оид ваъдаларни бот-бот такрорламоқда.

"Йил бошида келган аномал совуқдан хулоса қилиб, тизим салоҳияти оширилди. Аввало, ички имкониятлар тўла ишга солиниб, тармоқлар модернизация қилинди. Қолаверса, хорижий шериклар билан ҳамкорликда иш олиб борилди. Муассаса, корхона ва турар жойлардаги долзарб масалалар ўрганилиб, бартараф этилди. Бу ишлар ҳар бир маҳаллагача етиб борди”, дея ёзди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Жорий йилги куз ўтган йилларга нисбатан иссиқ келгани боис аҳоли энергетик муаммолардан унчалик қийналмади. Метеорологларга кўра, бу йилги куз Ўзбекистон тарихидаги энг иссиғи бўлган.

Президент ваъдасига қарамай Хитойга ўзбек гази экспорти тўхтамади

Тўрт ой ой аввал Шавкат Мирзиёев газ четга сотилмаслиги, балки ички эҳтиёж учун ишлатилишини билдирган эди. 2021 йил қишида ҳам президент газни четга экспорт қилиш тўхтатилганини айтган.

Бироқ Хитой томони берган статистик рақамларга қараганда газ экспорти ҳануз тўхтамаган.

Октябрь ойида Ўзбекистон Хитойга 42,2 миллион долларлик газ сотган. Йил бошидан бери эса 454,4 миллион долларлик ўзбек гази Хитойга сотилган. Буни Хитой божхона бошқармаси хабар қилди.

Ҳозирча ноябрь ойи рақамлари эълон қилинганича йўқ.

Метан заправкаларда яна чекловлар

12 декабрдан бошлаб Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан заправкалар иш вақти яна қисқартирилди.

«Ҳудудгазтаъминот» ширкати бунга ҳаво совишини сабаб қилиб келтирган:

“Айрим жойларда истеъмол ортгани сабабли газ босими пасайиши кузатилмоқда. Шунинг учун бугундан АГТКШлар иш вақтига ўзгартиришлар киритилиб, соат 06: 00 дан 12: 00 гача этиб белгиланди. Ушбу чоралар вақтинчалик бўлиб, ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетган вақтда қўлланилади”.

Тўрт кун аввал метан заправкалар фаолияти соат 6дан соат 15гача ишлаши айтилган эди. Эндиликда заправкалар фаолияти яна уч соатга қисқартирилди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG