Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:57

Россиядаги ўзбек миллиардерлари ўз ватанига сармоя киритишни бошламоқчи


Кремлдаги Ўзбекистон-Россия делегациялари расмий учрашувида қатнашганлар сафида асли наманганлик Россия миллиардери Алишер Усмонов ҳам бўлди.
Кремлдаги Ўзбекистон-Россия делегациялари расмий учрашувида қатнашганлар сафида асли наманганлик Россия миллиардери Алишер Усмонов ҳам бўлди.

Шавкат Мирзиëевнинг Ўзбекистон президенти сифатида Москвага қилаëтган илк ташрифи давомида¸ Тошкент расмийси таъкидича¸ жами қиймати 16 миллиард долларга тенг 55 та шартнома имзоланади.

Мазкур сафарга ҳозирликдан яхши хабардор собиқ ўзбек мулозимининг Озодликка айтишича¸ Ўзбекистонга Россиядан киритиладиган сармояларнинг каттагина қисми асли ўзбекистонликмиллиардерлар¸ хусусан¸ 5 апрель куни Кремлдаги Ўзбекистон-Россия расмий делегациялари учрашувида кўринган Алишер Усмоновга қарашлидир.

Усмонов ва унинг миллиардлари Ўзбекистонга қайтадими?

“16 миллиарднинг камида 7 миллиардини Алишер Усмонов киритади. Усмоновга қарашли айрим компаниялар шартномаларнинг бир қисмини сафар олдидан имзолади. Масалан¸ Россия нефтини Ўзбекистонга экспорт қилиш шартномаси ҳам Усмоновники. Унинг 20 дан ортиқ номдаги ширкати бор ва кўпчиликка асосан USM ва Металлоинвест номигина таниш. Усмонов ширкатлари Ўзбекистондаги нефт-газ лойиҳаларидан¸ то банк ва қурилиш соҳасидаги катта лойиҳаларгача сармоя киритади”¸ деди Ўзбекистон президентининг Москва сафарига ҳозирлик тафсилотларига яқин мулозим.

Бу суҳбатдошга кўра¸ 63 яшар Алишер Усмонов Ислом Каримов вафотидан кейин Тошкентга серқатнов бўлиб қолган ва Ўзбекистон иқтисодига катта сармоя киритиш жараëнини амалда бошлаган.

Усмонов Ўзбекистонда бизнес қилишни бошлади¸ фақат уни Мирзиëевнинг Москва сафаридан кейин эълон қилишга келишилган. Билишимча¸ Мирзиëевнинг асли наманганлик Усмоновга Ўзбекистон паспортини совға қилиши ҳам кутилмоқда”¸ деди Москва сафари тафсилотларидан яхши хабардор ўзбек мулозими.

Ҳозирча Озодлик бу маълумотни тасдиқлаш ëки инкор этиш имконига эга эмас.

Айни пайтда¸ Шавкат Мирзиëев президентликка келганидан кейин Россия телеканалларига берган интервюсида Усмонов¸ расмий таклиф бўлса¸ ўз тарихий ватанига катта сармоя киритиш ва Ўзбекистон солиқ тўловчиси бўлиш ниятида борлигини билдирган эди.

Алишер Усмоновнинг интервьюси
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:10 0:00

У ëки бу мамлакатнинг солиқ резиденти бўлиш учун шу мамлакатда йилнинг камида 183 кунида муқим яшаш керак бўлади. Усмоновнинг Ўзбекистон солиқ резиденти бўлиш истагидан келиб чиқилса¸ наманганлик миллиардернинг кўпроқ вақтини Ўзбекистонда ўтказиш¸ демакки бизнесини ҳам кўпроқ шу мамлакатга кўчириш истаги борлигини англаш мумкин.

Узоқ йиллар “Россиянинг энг бадавлат одами” мақомида бўлган Алишер Усмонов¸ Россия президенти Владимир Путин ва Бош вазир Дмитрий Медведевга яқин олигархлардан саналади. 2017 йилги Forbes журналининг жаҳон миллиардерлари рўйхатида 66-ўрин¸ Россия бойлари орасида 5-ўринга қўйилган Усмонов капитали 15¸1 миллиард доллар чамаланади.

Айни пайтда Усмонов¸ Ўзбекистон президенти Мирзиëевга қуда саналади – Мирзиëевнинг рафиқаси Зироат Ҳошимованинг опаси Сайëра Ҳошимованинг қизи Диëра Усмонов бизнес империясининг вориси саналган Бобур Усмоновга турмушга чиққан. 2013 йилнинг 8 май куни Бобур Усмонов Тошкентда автоҳалокат оқибатида оламдан ўтган эди.

Маҳмудовнинг қайтишига йўл очилди

Шавкат Мирзиëевнинг Москва ташрифи доирасида имзоланилган сармоя лойиҳаларидан яна бири асли бухоролик 53 яшар миллиардер Искандар Маҳмудовга қарашли.

Маҳаллий матбуотнинг ëзишича¸ Ўзбекистон ҳукумати таклифи билан Маҳмудовга қарашли Урал тоғ металлургия ҳолдинги Қорақалпоғистонда пўлат қуйиш комплекси барпо қилишни режаламоқда.

Умумий қиймати 1,5 миллиард долларлик бу комплекс қурилишига оид меморандум Мирзиëев ташрифи арафасида Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида имзоланди.

Искандар ака бир ойча бўлди¸Ўзбекистонга келиб кетди. Бухоро¸ Қорақалпоғистон тарафларга ўтди. Ўзбекистонда бизнес бошлаш нияти бор. Шу пайтгача ватанида бизнес қилмаган¸ ўзи туғилган Шофирконда катта мачит қуриб берган¸ бир-иккита хайрия ишлари қилган¸ бўлди. Лекин ўз ватанида бизнес қилиш нияти доим бўлган”¸ дейди Маҳмудовлар оиласига яқинлардан бири.

Россия бойлари рўйхатининг 22-поғонасига қўйилган Искандар Маҳмудов бойлиги¸ 2017 йил февраль ойидаги Forbes ҳисоб-китоби бўйича¸ 5¸1 миллиард АҚШ долларига тенг.

Ватанга қайтишга расмий таклиф

Россиядаги ўзбек миллиардерларини тарихий ватанига бизнес қилиш учун қайтариш¸ Озодлик суҳбатлашган Москвадаги йирик тадбиркорлардан бирига кўра¸ Шавкат Мирзиëевнинг катта режаларидан саналади.

Нафақат Россиядаги¸ балки Индонезия¸ Малайзия¸ Туркия¸ Дубайдаги ўзбек бойларига ҳукуматдан “қайтинглар” деган таклиф бўлди. Буларнинг ичида "шакарчи"си (Баҳо шаҳар лақаби билан танилган тадбиркор назарда тутилмоқда - таҳр.) ҳам¸ "қаймоқчи"си ҳам бор! Уларга солиқ¸ бож имтиëзлари таклиф қилинаяпти¸ молиявий амнистия қабул қилиш кутилмоқда. Бу бойларнинг қўлида Россия ëки бошқа давлат паспорти бўлгани билан¸ ватани¸ ота-она¸ қариндош-уруғи Ўзбекистондаку! Ҳаммасининг ичида ватанда нимадир қилиш нияти бўлган. Кейин¸ имтиëз берилса¸ Ўзбекистонда яхшигина бизнес қилишлари мумкин. Яъники¸ улар ватанига ичи ачиб садақа бераëтгани йўқ¸ узоқ келажакка қаратилган катта бизнес лойиҳалари ҳақида ўйлаяпти”¸ дейди Озодликнинг Москвадаги бу суҳбатдоши.

Хориждаги ўзбек бойлари нега ҳозиргача Ўзбекистонда бизнес қилмади?

Озодлик бу саволни Россия ва бошқа хориж давлатларида кўп миллион долларлик бизнесни йўлга қўйган ва Россиядаги ўзбек бойларига яқин тадбиркорга берди.

“Нимага? Чунки четга чиқиб ўз муваффақиятли бизнесини йўлга қўйганлар Ўзбекистонда ишласа¸ “бошқалар”га нон қолмас эди. Улар қайтса¸ ўйин қоидалари бошқача бўлиши керак эди. Буни исташмади”¸ деди “бошқалар” ва “улар” деганда собиқ биринчи оила ва уларга яқин гуруҳларни назарда тутаëтганини билдирган бу суҳбатдош.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG