Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 03:47

“К. Алламжонов ахборот уруши ҳақида гапириш ўрнига аудитория учун курашсин”


Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида (АОКА) давлат ташкилотлари матбуот хизматлари фаолиятига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

4 октябрь кунги йиғилишда агентлик раҳбари раҳбари Комил Алламжонов ва унинг ўринбосари Саида Мирзиёева давлат ташкилотларидаги матбуот хизматларини фаолиятсизликда танқид қилди.

Матбуот котибларини бугунги медиамакон талабларига мос тезкорлик билан реакция билдирмаётганликда айблаган Комилжон Алламжонов “ахборот уруши” деган жумлани қўллади.

"Бу ерга 78 та ахборот хизматлари раҳбарлари йиғилган. Уларнинг ҳар бири кунига битта хабар берса ҳам медиа макон шунча ахборот билан тўйинади. Ахборот уруши кетаётган пайтда бу жуда муҳим ва долзарб масала" дея иқтибос келтирди Алламжоновдан Kun.uz нашри.

Фарғоналик мустақил журналист Баҳодирхон Элибоев агентлик раҳбарининг бундай жумлани қўллашини "хавотирли" деб баҳолади:

"Айни пайтда, расмий матбуот бугунги медиамаконда аудиторияни бой бермоқда. Комил Алламжонов ахборот уруши эмас, балки аудитория учун кураш, деган жумлани қўлласа, мен уни тушунган бўлардим".

Қуйида Баҳодир Элибоев билан суҳбатни тингланг:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:18 0:00
Бевосита линк


Ўзбекистонлик мустақил журналист, "Эзгулик" инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов эса, ҳукумат идоралари ва турли давлат ташкилотлари матбуот хизматлари эркин матбуотдан ҳануз қўрқмоқда, дейди:

"Матбуот хизматлари Озодлик ёки Би-би-си каби хориж матбуот воситаларидан қўрқишда давом этаркан, АОКА раҳбари Алламжоновнинг муаммолари озаймайди".

Қуйида у билан суҳбатни тинглашингиз мумкин:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:59 0:00
Бевосита линк


Алоқадор

XS
SM
MD
LG