Линклар

Шошилинч хабар
30 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:31

Ереванда экс-президентнинг бош вазир бўлишига 4 кундан буён норозилик билдирилмоқда


Ереван. Намойишчилар билан полиция ходимлари ўртасидаги "баҳс". 2018, 16 апрель.
Ереван. Намойишчилар билан полиция ходимлари ўртасидаги "баҳс". 2018, 16 апрель.

Ереванда мухолифат тарафдорлари собиқ президент Серж Саргсяннинг Арманистон Бош вазири лавозимига сайланишига қаршилик билдириб, бугун ҳам норозилик намойишига чиқди. Норозилик акциялари 4 кундан буён давом этмоқда.

Намойишчилар собиқ президентни ҳокимиятни босиб олишда айбламоқда. Шунга қарамай, 16 апрель куни Арманистон Республикачилар партияси ва Арманистон инқилобий федерацияси Сргсяннинг номзодини Бош вазир лавозимига кўрсатди.

Арманистонда мухолифат собиқ президентнинг бош вазир бўлишига қарши кўчага чиқди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:10 0:00

Саргсяннинг номзоди 17 апрелда парламентда овозга қўйилиши режалаштирилган.

Акция уюштирувчиси, “Фуқаролик шартномаси” партияси лидери Никол Пашинян ўз тарафдорлари билан Ереван марказидаги бир неча кўчани тўсиб қўйди. Намойишчиларга талабалар ҳам қўшилди. Метро ҳаракати 10 минутга тўхтаб қолди, бир неча кўприк тўсиб қўйилди.

Арманистон полицияси намойишчиларнинг ҳаракатларини ғайриқонуний, деб эълон қилди.

Арманистон парламенти 2015 йили ўтказилган конституциявий ислоҳот ортидан илк бор март ойида президентни сайлади.

Арманистон парламент республикасига айланмоқда. Парламентдаги етакчи Республика партияси Бош вазир лавозимига Арманистоннинг 2008-2018 йилларда президенти Серж Саргсяннинг номзодини кўрсатган.

XS
SM
MD
LG