Линклар

Шошилинч хабар
29 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:26

Арманистон собиқ президентининг жияни қотилликка уринишда айбланиб¸ ҳибсга олинди


Собиқ президент укасининг ўғли Айк Саргсян (ўнгда) 4 июль куни ҳибсга олинди.
Собиқ президент укасининг ўғли Айк Саргсян (ўнгда) 4 июль куни ҳибсга олинди.

Арманистон собиқ президенти Серж Саргсяннинг жиянига 2007 йилда қотилликда уриниш айблови қўйилди.

2007 йилда ереванлик Давид Симонян ўқотар қурол билан яраланган. Ўшанда Артур Гевондян исмли шахс полицияга кўчада топиб олган пистолетдан эҳтиётсизлик билан фойдалангани учун тасодифан дўсти Симонянни жароҳатлаганини айтган эди.

Тергов қўмитасининг билдиришича, ўша пайтда тергов бошланган, аммо шикоят аризаси бўлмагани туфайли тарафлар келишувга эришга ва жиноий иш ёпилган.

Аммо жорий ой бошида Арманистон прокурорлари ушбу ҳодисанинг янги тафсилотлари юзага чиққанини айтиб, уни қайтадан тергов қилишни буюрди.

Тергов қўмитаси Симонянни Гевондян тасодифан яраламаганини, аслида собиқ президентнинг жияни Айк Саргсян уни ўлдириш мақсадида атайин ўқ узганини билдирди.

Тергов қўмитаси матбуот котиби Сона Трузян Айк Саргсян 4 июль куни қўлга олингани, унга қотилликка уриниш ва ноқонуний равишда ўқотар қуролга эгалик қилиш айбловлари қўйилганини билдирди. Котибнинг айтишича, судгача Саргсянга қўйиладиган чекловлар бўйича ҳали қарор чиқарилгани йўқ.

Арманистон Миллий хавфисизлик хизмати, шунингдек, Айк Саргсяннинг акаси Нарек Саргсян гиёвҳанд моддалар ва ўқотар қуроллар билан боғлиқ жиноятларда айблаб, қидирувга берди. Нарек Саргсяннинг ҳозир қаерда эканлиги номаълум.

Айк ва Нарек собиқ президент Серж Саргсяннинг укаси Александрнинг ўғиллари бўлиб, президентинг укаси ҳам яқинда ўқотар қуролларга ноқонуний эгалик қилиш билан боғлиқ иш юзасидан қисқа муддатга қўлга олинган эди.

Бундан ташқари, собиқ президентнинг яна бир укаси Левон Саргсян ва унинг қизи ноқонуний тарзда бойлик орттиришда айбланмоқда. Бунга жорий йилнинг июнь ойида собиқ президент укаси ва жиянининг Америка банкида миллионлаб доллар маблағ яширгани аниқлангани сабаб бўлди.

Ереван суди 7 июль куни Левон Саргсянни ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарди, аммо унинг ҳозир қаерда эканлиги номаълум.

Николь Пашинян 8 майда Арманистон Бош вазир этиб тайинланганидан кейин коррупцияга қарши кескин кураш эълон қилди.

23 апрель куни Арманистонда депутат Пашинян етакчилигидаги мухолифат тарафдорларининг қарийб икки ҳафта давом этган норозилик чиқишлари ортидан ҳукмрон партия томонидан Бош вазирликка сайланган собиқ президент Саргсян истеъфога чиқишга мажбур бўлган эди.

Пашинян 6 июль куни Озодликнинг арман хизматига берган интервьюсида ўз ҳукумати Саргсян оиласинигина нишонга олаётгани ҳақидаги иддаоларни рад этди. Бош вазир собиқ президент қариндошлари қонун доирасида жавобгарликка тортилаётганини, бунинг ортида сиёсий сабаблар йўқлигини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG