Атамбаевнинг тарафдорлари милиция ходимлари билан тўқнашди
Бишкек ва унинг атрофида Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев тарафдорларининг норозилик акциялари бўлиб ўтмоқда. Атамбаевнинг ўзи қароргоҳи иккинчи марта қамал қилинганидан кейин тартиб поспонларига таслим бўлган. Аввалроқ у сафдошларини муддатсиз митингга чиқишга чақирганди.