Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаëтган машиналар салонларда туриб қолаëтгани боис¸ «Ўзавтосаноат» АЖ нинг Асакадаги GM Uzbekistan заводи катта зарар кўрмоқда.
Бу маълумотни жамоатчиликка очиқлаш ваколатига эга бўлмаган GM Uzbekistan бошқарувига яқин мулозим 9 октябрь куни Озодликка шундай деди.
Суҳбатдош таъкидича¸ бундай инқироз GM Uzbekistan заводи бутун раҳбариятининг ëппасига ишдан бўшатилгани оқибатидир.
“Харидор эҳтиëжидан кўра кўпроқ автомобиль чиқарган нўноқ янги раҳбарият шу пайтгача шаклланган¸ мамлакатдаги бирламчи ва иккиламчи машина бозоридаги мувозанатни издан чиқарди”¸ деб баҳо берди жорий вазиятга завод бошқарувидаги мулозим.
«Ўзавтосаноат» матбуот хизматининг 9 октябрь куни Озодлик суҳбатлашган мулозими¸ вазият учун “ишлаб чиқаришда турғунлик ва зарарга сабаб бўлган эски раҳбарият"ни айблади
Ўзини таништирмаган «Ўзавтосаноат» расмийси¸ “яқин кунларда маҳаллий автомобиль саноатини ривожлантиришнинг янги концепцияси самарасидан харидорлар баҳраманд бўлишини” ваъда қилди.
Айни пайтда «Ўзавтосаноат» мулозими бу янги концепция айнан нимадан иборат эканлигини аниқ тушунтириб бера олмади.
Россия автосаноати бўйича китоблар муаллифи Сергей Сенинскийга кўра¸ “Каримов даврининг тоталитар маҳсули бўлган «Ўзавтосаноат» эркин бозор шароитида ўлимга юз тутган”.
Машина бозори нега фалаж бўлди?
GM Uzbekistan заводи бошқарувига яқин мулозимнинг айтишича¸ “автомобилсозлик ва машина бозоридан беxабар” раҳбариятнинг уқувсизлиги боис мамлакат миллий автосанаоати боши берк кўчага кириб қолган.
"GM Uzbekistan бош директоридан бошқа ҳамма раҳбарият ва мутахассислар сентябрь охирида ишдан бўшатилди. Бунинг оқибатида машина савдоси фалаж бўлди. Тушум тушиб кетди. Савдо-сотиқ йўқ. Салонда турган машинани одамлар олмай қўйди. Бозор тўйди¸ лекин завод пулсизликдан ўлаяпти"¸ дейди суҳбатдош.
Монополист мавқеидаги эскирган русумли автомобиль ишлаб чиқарувчи завод қандай қилиб “бозордаги харидорни тўйдирганлигини” тушунтириб берган мулозим¸ “эҳтиëжга кўра таклиф” деган иқтисодий формула бузилганидан хавотир билдирди.
"Янги раҳбарият давлатдан пул олиб Captiva¸ Malibu машиналар ишлаб чиқариш миқëсини анча оширди. Энди давлатга пулни қайтариши керак¸ аммо пул йўқ. Чунки машина сотилмаган. Бундан ташқари¸ иккиламчи бозорни ҳам синдиришди. GM Uzbekistan ўзининг салонларда сота олмаган машиналарини Сергели бозорига олиб чиқди"¸ дейди мулозим.
Талабнинг тушиб кетиши ва экспорт мутлақ тўхтагани ҳақида гапирган мулозим ўз фикрига рақамларни илова қилди.
"Оширилган производство бу фалокат бўлди. Эҳтиëж йилига 200 минг эди. Ўшанда 180 минг машина чиқариб¸ эҳтиëжни ушлаб турардик. Олдиндан пулини тўлаб бир ой кутиб машина олишарди. Пул-машина-пул тизими ишларди. Ҳозир тахминан айтсак¸ 200 минг эҳтиëж учун 240 минг машина чиқарилди. Бу худди 50 киши овқат ейдиган ресторанда 100 кишига овқат пиширгандек гап. Қолган овқат тўкиб ташланади ва ресторан банкрот бўлади. Шу бизнинг аҳволимиз"¸ дейди суҳбатдош.
Озодлик радиоси рус хизмати иқтисодий таҳлилчиси¸ Россия автосаноати ҳақидаги китоблар муаллифи Сергей Сенинский ўзбек автосанаотини сунъий нафас олиш ускунасига уланган комадаги касалга ўхшатади:
- Ўзбекистон ҳукуматига керакми бу касал соҳа? Сунъий дефицитни қандай тушунтириш мумкин? Совет давридагидек автомобилга навбатни нима билан изоҳлаш мумкин? Нега ўзбек харидори фақат бир хил машинани ўта қиммат нархда сотиб олишга маҳкум? Автозавод ўзининг бош акционери бўлмиш давлатга тўғридан-тўғри зарар келтирар экан¸ давлат ҳам нега керак бу зарарли соҳа¸ деб ўйлаши керак эмасми¸ дейди таҳлилчи.
Ўзбек автосаноатининг ўлим куни аниқ белгиланди
GM Uzbekistan заводи бошқарувига яқин мулозим ўзбек автосаноатининг ўлим куни аниқ қилиб белгиланганини иддао қилади.
"2019 йилнинг 1 январидан бошлаб машина растаможкасининг осонлашган йўли ишга тушади. Ўша кундан бошлаб GM Uzbekistan ўлди¸ дегани бу. Унақа эркин бозор бўладиган бўлса¸ GM Uzbekistanнинг бу нархдаги машинасини ҳеч ким олмайди. Кўраяпсиз¸ мана 16 минг долларга Gentra машинаси турибди. Бу пулга сиз сал қўшиб¸ Mercedes SL классдаги машинани обкеласиз"¸дейди ўзбек машина заводи мулозими.
Суҳбатдош “автомобиль ишлаб чиқарувчи давлат” бўлиб қолишни истаган ҳукумат¸ GM Uzbekistan заводини қутқариш учун жиддий чора кўриши лозим¸ деб ҳисоблайди.
Ўзбек автомобили учун ўлмаслик эликсири
Иқтисодий таҳлилчи Сергей Сенинский “ўзбек миллий автосаноатини муқарар ўлимдан қутқаришнинг” кичик имкони борлигини айтади:
- 20 йил олдин Россия ҳукумати олдида шундай савол турган эди. Путин АвтоВАЗни гигант ҳолида сақлаб қолишга уринди¸ аммо эплай олмади. Муаммони ечиш учун АвтоВАЗ Франциянинг Renault ширкатига битта шарт билан сотилди. Renault кичикроқ бўлса ҳам Лада-калина каби рус автомобиль конвейери ишлашини ҳам таъминлаши лозим эди. Бир пайт гигант бўлган рус ширкати шу тариқа кичик ҳолида сақлаб қолинди. Бу ўрнакни ўзбек автосаноати раҳбари қўлласа бўлади¸ дейди таҳлилчи.
Айни пайтда¸ россиялик таҳлилчи “сиëсийлашган миллий автомобиль саноатини ташқи эррозиядан сақлайдиган деворни” Мирзиëев қура олмаслигини алоҳида таъкидлайди:
- Бундай деворни Путин ҳам қура олмади. Бугун Россияда Renault, Nissan ширкатлари автомобиль йиғмоқда. Volkswagen машинасиниинг тўрт хил русуми Россияда йиғилади. Масалан, Россияда йиғилган Passat Штутгардда йиғилганидан арзон туради. Бундан¸ албатта¸ россиялик харидор ва Россия иқтисоди манфаат кўрди. Ўзбекистон ҳам¸ агар жалб қила олса¸ Renault, Nissan ширкатларини чақирсин. 1991 йилда Чехиядаги Шкодани Volkswagen сотиб олиб қутқаргани каби¸ ўзбек автосаноатини ҳам хорижий ширкатларга сотиб олиб¸ муқаррар ўлимдан қутқариш мумкин¸ дейди таҳлилчи.
Мирзиëев "кераксиз"га чиқарган Каримов автопроми
Марҳум президент Ислом Каримовнинг 1992 йил июнь ойида Корея Республикасига амалга оширган ташриф чоғида ўзбек миллий автомобилсозлигига асос солинган эди.
Ўша йили “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси ва Корея Республикасининг “Daewoo Motors” корпорацияси ўртасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автомобиллар йиғиш ва ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш ҳақидаги шартнома имзоланган эди.
Бунинг ортидан Асака шаҳрида “ЎзДЭУавто” автомобиль заводи қурилиши бошланди.
2007 йили “Daewoo Motors” банкрот бўлгани ортидан “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси “General Motors” компанияси билан ҳамкорлик ҳақида битим имзолади.
2008 йилнинг март ойида “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси ва “General Motors” ҳамкорлигида янги қўшма корхона – “GM Uzbekistan” ёпиқ акциядорлик жамияти ташкил этилди.
Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган "Nexia " ва "Matiz" автомобиллари 2015 йилгача Россияда кўп сотилаётган хорижий автомобиллардан ҳисобланган.
Россиянинг Қирмни аннексия қилгани ортидан санкцияларга нишон бўлиши натижасида юзага келган иқтисодий кризис чоғида ўзбек автомобиллари савдоси тўхтаб қолди.
Россия расмийларига кўра¸ 2018 йилга келиб Россияда бирорта ҳам ўзбек автомобили сотилмаган.
Жорий йил 19 майида Андижонга сафар қилган мамлакатнинг иккинчи президенти Шавкат Мирзиëев Асакадаги машина заводининг “кераксиз” эканини таъкидлаган эди.