Линклар

Шошилинч хабар
20 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:43

Боровский коллежи ёпилишидан норозилар акциясини шаҳар ҳокими тарқатди


Боровский коллежи олдидаги норозилар (Сурат 8 август куни олинган)
Боровский коллежи олдидаги норозилар (Сурат 8 август куни олинган)

8 август куни П.Ф.Боровский​ номидаги Тошкент шаҳар тиббиёт коллежи биносига йиғилган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари коллеж ёпилаётганидан норозилик билдирди. Воқеа гувоҳларига кўра, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари йиғилганларни тарқалишга икки соат давомида кўндира олмаган. Коллежга борган шаҳар ҳокимининг ваъдаси билангина норозилар уйларига қайтган. Айни пайтда икки кун аввал мазкур коллежда МХХ мактаби учун техник жиҳозларни ўрнатиш ишлари бошлангани маълум бўлди.

Икки соатлик норозилик йиғини

Сешанба куни коллежга йиғилган ота-оналардан бирининг Озодликка айтишича, норозилар коллеж олдида икки соатча туришган:

“Эрталаб соат 10 да коллежнинг 2- ва 3- курс ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари ҳаммаси шу ерда эди. Икки соатча бўлдик ўша ерда. Талабларимизни айтдик. МХХ, милиция ҳам шу ерда. Биздан тарқалишни сўрашди. Лекин ҳеч ким жойидан жилмади. Кейин шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмоновнинг ўзи коллежга келди. Бизга талабларимиз инобатга олинишига ваъда берди”, деди коллеж ўқувчиларидан бирининг онаси.

Ўрта, махсус касб-ҳунар таълими Марказидан олинган маълумотга кўра, Боровский коллежининг 2- ва 3- курс ўқувчилари сони 1600 нафарни ташкил қилади. Ушбу ўқувчилар ва уларнинг ота-оналаридан қанчаси 8 август кунги норозилик йиғинида иштирок этгани Озодликка маълум эмас. Воқеа гувоҳларига кўра, норозилар сони юзлаб бўлган:

“Одам жуда кўп эди, аниқ сонини билмайман. Шу пайтгача бунчалик кўп бўлиб, битта жойга ҳеч йиғилмаган эдик”, дейди ўқувчилардан яна бирининг онаси.

“Коллеж тугатилмасин!”

Коллеж ўқувчиларидан бирининг отаси Озодлик билан суҳбатда айтишича, улар коллеж тугатилмаслигини ва ўқувчилар бошқа коллежларга тарқатилмаслигини талаб қилишган.

Жорий йилда Боровский коллежига янги ўқувчилар қабул қилинмади. Ўтган ойда коллежнинг 2- ва 3- босқичини тугатган ўқувчилари шаҳардаги бошқа тиббиёт коллежларига тақсимланиши эълон қилинди.

“Фақат бир-иккита ўқувчигина бошқа коллежга ўтишга рози бўлган. Бошқа ҳамма норози. Ҳали ҳеч ким “кўчишга розиман”, деган аризага қўл қўймади. “Болалар бошқа коллежга ўтса ҳам уларга Боровский дипломини берамиз”, деб бизни алдашаяпти. Коллеж тугатилса, унинг дипломи қандай берилиши мумкин? Наҳот бизни бунга ақли етмайди деб ўйлашса?”, дейди ўқувчилардан бирининг отаси.

Боровский коллежи ўқувчилари. (Суратнинг 8 август кунги воқеага алоқаси йўқ)
Боровский коллежи ўқувчилари. (Суратнинг 8 август кунги воқеага алоқаси йўқ)

Ҳоким ваъдаси

Тошкент шаҳар ҳокимлигидан олинган маълумотга кўра, "ҳоким Усмонов коллеж талабалари ва уларнинг ота-оналари талабларини ўрганиб, ижобий ҳал қилишга ваъда берган".

Ўрта, махсус касб-ҳунар таълими Маркази мулозими ҳам "барча мутасадди ташкилотлар Боровский номидаги коллеж тақдирига оид сўнгги қарорни жорий ҳафта охиригача қабул қилишини" билдирди.

Мулозимга кўра, қарор қабул қилишда албатта ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари талаблари инобатга олинади.

Коллеж ёпилиши сабаблари

Боровский коллежини ёпиш масаласи коллежнинг 2- босқич ўқувчиси Жасурбек Иброҳимовнинг ўлимидан сўнг ўртага чиқди.

Жасурбек Иброҳимов жорий йилнинг 3 май куни ўз курсдошлари томонидан калтакланган ва у 5 марта жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказиб, воқеадан бир ой ўтгач, оламдан ўтганди.

Жасур Иброҳимовнинг ўлими Facebook ва бошқа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Жасур Иброҳимов оиласини қўллаб-қувватлаб, айбдорлар жазоланиши талаби битилган петицияга имзо чекиш учун 400 га яқин одам Бобур боғига йиғилди.

Тошкентда уриб ўлдирилган ўқувчи ҳимоясига акция ўтказилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:21 0:00
Бевосита линк

Жиноят иши юзасидан олиб борилаётган тергов ҳаракатларини эса Ўзбекистон Бош прокурори шахсан назоратга олди. Петициядан бир кун ўтиб, Иброҳимовнинг ўлими бўйича бир ўқувчи ҳибсга олинди.

Жасур Иброҳимовнинг ўлими ортидан у ўқиган П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи директори Лутфи Юсупова ва директорнинг икки ўринбосари ишдан ҳайдалди.

Ушбу шов-шувли хабарлар ортидан 15 июнь куни фавқулодда мажлис чақирилиб, ўқувчилар коллеж ёпилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди.

Расмийлар ушбу коллежда ўқув ишлари, маърифий-тарбиявий ишлар нотўғри йўлга қўйилгани ва коллежнинг ўқув хоналари талабга жавоб бермаслиги боис уни ёпишга қарор қилингани таъкидлашди.

Коллеж ўрнида МХХ мактаби

Июнь ойида Боровский коллежи ўрнида МХХ мактаби очилиши режалангани ҳақидаги хабар пайдо бўлди.

Озодликка 8 август келган хабарга кўра, икки кун аввал коллежда МХХ мактаби учун техник жиҳозларни ўрнатиш ишлари бошланган.

XS
SM
MD
LG