Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 10:30

Босния урушида вайрон қилинган тўрт асрлик масжид қайта тикланди


Арнаудия масжиди. 30 апрель, 2024
Арнаудия масжиди. 30 апрель, 2024

16-асрда Усмонийлар даврида қурилган, тўрт аср турган масжид 1993 йил 7 май куни ярим тунда портлатилиб, йўқ қилинди. Баня Лукадаги бу масжид қолдиқлари йиллар давомида қайта тўпланди ва шу қолдиқлардан куни келиб уни яна қайта тиклашга умид қилинди.

7 май куни Арнаудия масжиди ва унинг яқинидаги масжид вайрон қилинганига 31 йил тўлганда у қайта қурилиб, расман очилди.

Масжид эшикларини нафақат диндорлар, балки барча дин вакиллари учун бош имом-хатиб Муамер Оканович очди.

"Мўминлар ва барча фуқаролар учун Баня Лука яна бир бор ўзининг муҳим мерос объектларидан бирини кўриши мумкин", деди Оканович ва очилиш "шаҳар аҳли ўртасидаги муносабатларни яхшилашга" умид қилишини қўшимча қилди.

Босния ва Герцеговина Ислом жамияти маълумотларига кўра, етти йил давом этган реставрация учун 3,3 миллион долларга яқин маблағ сарфланган. Масжид янги кўринишга эга бўлса-да, меҳмонлар асл тошдан ясалган буюмлар ва 16-аср деталларини кўриши мумкин.

“Ушбу асарлар, бу парчалар ҳар бир меҳмон, масжидга келган ҳар бир киши учун бир неча ўн йиллар аввал содир бўлган воқеалар бошқа ҳеч кимнинг бошига тушмаслигини эслатиши керак”, дейди Оканович.

"Барчамиз учун вазифа бузғунчи эмас, қурувчи бўлишдир", дея қўшимча қилди у.

1992–1995 йиллардаги Босния уруши даврида Баня Лукада жанглар бўлмаган бўлса-да, шаҳарда серб бўлмаган аҳолини кўчиришга ва унинг маданий меросини йўқ қилишга қаратилган қасддан ва тизимли этник тозалаш кампанияси амалга оширилган.

Ўзбекистонда имомлардан "қизил" паспортни топшириш сўралди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:33 0:00

1993 йил 7 майда биринчи бўлиб 1950 йилда ЮНEСКО ҳимоясига олинган маданий мерос объекти бўлган Ферҳат пошо масжиди (Ферҳодия) портлатилган. Тахминан 15 дақиқадан сўнг Арнаудия масжиди ҳам худди шундай тақдирга дуч келди.

Иккала масжидни кенг миқёсда вайрон қилиш учун катта миқдорда портловчи модда ва эҳтиёткорлик билан мувофиқлаштирув керак эди, аммо жиноятчилар топилгани йўқ.

1995 йилда Босния уруши тугагач, Баня Луканинг деярли барча мусулмонлари ва хорватлар, яъни урушдан олдинги аҳолининг қарийб 30 фоизи шаҳарни тарк этган эди. Ҳатто бугунги кунда ҳам этник серблар ҳукмрон бўлган шаҳарга қайтганлар кам.

Уруш пайтида Баня Лукада вайрон бўлган 15 та масжиддан Арнаудия қайта тикланган охирги масжиддир.

Москвада мусулмонлар митинг қилишди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:58 0:00

Оканович учун масжиднинг реконструкция қилиниши ва очилиши нафақат Баня Лука, балки Серб Республикаси ва Босния ва Герцеговинанинг қолган қисми учун ҳам янги саҳифадир.

“Куч-қувват, ақл-заковат билан биз барча авлодларимиз учун янада гўзал ва ёруғ келажакни кўришни умид қиламиз”, деди у.

1992-1995 йиллардаги Босния уруши даврида жами 614 та масжид вайрон қилинган, яна 307 таси шикастланган. Бундан ташқари, 353 та католик черкови вайрон қилинган ёки шикастланган, 125 та православ черкови ҳам вайронага айланган.

Форум

XS
SM
MD
LG