Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 03:00

Мижозлар-ИШИД жангарилари. Туркиядаги ўзбекнинг сохта паспорт бизнеси - The Guardian


Ўзбекистонлик ўзи ҳозирлаган паспортлар кўрсатилган бир нечта видеони The Guardian журналистлари билан бўлишган. Иллюстратив сурат.
Ўзбекистонлик ўзи ҳозирлаган паспортлар кўрсатилган бир нечта видеони The Guardian журналистлари билан бўлишган. Иллюстратив сурат.

Британиянинг The Guardian нашри ўтказган суриштирув натижаларига кўра, расмий визалар ёпиштирилган қалбаки паспорт ҳозирлашга ихтисослашган онлайн бизнес «Исломий давлат» экстремистик гуруҳига алоқадор шахсларга Суриядан Буюк Британия, Европа Иттифоқи, Канада ва АҚШга етиб олиш имконини бермоқда. Суриштирув хулосалари 31 январь куни элон қилинди.

Сохта ҳужжат ҳозирловчи тармоқларнинг бирига Туркияда яшовчи ўзбек етакчилик қилиши аниқланган. У турли мамлакатларнинг юқори сифатли қалбаки паспортларини катта пулга – баъзан 15 000 долларга сотмоқда. The Guardian Сурия чегарасини ноқонуний кесиб ўтган шахслар Туркиянинг Истанбул аэропорти орқали хориж мамлакатларига етиб олган камида 10 та ҳолатни аниқлаган.

Сохта паспорт сотувчиларнинг сўзларига кўра, уларнинг харидорлари орасида Европа Иттифоқига боришни истайдиганлар сони энг кўп. Камида икки ҳолатда сохта паспорт олганлар Истанбулдан Мексикага сохта Россия паспортлари билан етиб олган ва ундан нари ноқонуний равишда АҚШ чегарасидан ўтишга муваффақ бўлган.

The Guardian нашрига кўра, ўзбек паспортфурушнинг иши шу қадар яхши кетяптики, у яқинда Telegramда «Istanbul Gobal Consulting» номи билан янги канал очган.

The Guardian сохта паспортлар савдоси оммалашаётгани учун ўтмишда оғир жиноятларга қўл урган хавфли экстремистлар бутун дунё бўйлаб хавфсизлик хизматлари кўзини шамғалат қилаётган бўлиши мумкинлигидан хавотир изҳор қилди.

«Мен ким қайси гуруҳга аъзо экани ҳақида сўрамайман. Исталган одам билан ишлашга тайёрман», деб ёзган ўзбекистонлик шахс The Guardian билан суҳбатда. У билан алоқага чиқиш учун The Guardian журналистлари ўзларини потенциал мижоз ўлароқ тақдим қилишган.

«Ким ёмон, ким ёмон эмаслигини аниқлаш менинг ишим эмас. Бу билан хавфсизлик хизматлари шуғуллансин», деб ёзган у.

2015 йилда Ғарб давлатлари хавфсизлик хизматлари 2015 йилда ИШИД Сурия ва Ироқ паспортларини тайёрлаш учун мўлжалланган бўш паспорт китобчалари ва принтерлар каби муҳим жиҳозларни қўлга киритгани ҳақида огоҳлантирган эди.

Кейинчалик экстремистик гуруҳ сохта паспортларни ҳозирлаб, қочқин инқирози давомида Европага ўз аъзоларини хорижга юборди. Гуруҳ бир неча ҳужумни, жумладан, 2015 йил ноябрида Париждаги Батаклан театрига қилинган ҳужумни ва 2017 йилда Манчестер аренасидаги портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Сўнгги йиллардан Европа чегара хизматлари сохта паспортларни аниқлашга кўпроқ эътибор қарата бошлади.

Аммо кучайтирилган назоратга жавобан сохта ҳужжат сотувчилар ҳам ўз ишини янада такомиллаштирди.

Ўзбекистонлик ўзи ҳозирлаган паспортлар кўрсатилган бир нечта видеони The Guardian журналистлари билан бўлишган. Видеоларда яп-янги Франция, Бельгия, Болгария ва Россия паспортларини кўриш мумкин. Улар ҳақиқий паспортларга жуда ўхшаш бўлиб, хавфсизлик белгилари ва голограммаларга эга.

Ҳужжат сотувчилар ишлайдиган қалбаки биометрик чипни ясаш қарийб имконсиз эканини, лекин кўплаб чегара ўтиш жойларида паспортни текшираётган амалдорлар ишламаётган чипга эътибор бермаслигини айтишган.

Бир одамнинг бутунлай ғойиб бўлишига кўмаклашиш учун ўзбек ҳужжатфуруш 500 доллар эвазига Туркиядан ўлим ҳақида гувоҳнома олиб, уни тегишли консулликка юбора олишини айтган.

Мижознинг миллати, билган тиллари, қаерга бориши чамалаётгани ва қанча пули борлигига қараб, турли хил паспорт харид қилиш мумкин.

Европага бориш учун энг арзон ҳужжатлар Россия, Қирғизистон ва Қозоғистон паспортлари бўлиб, уларнинг нархи тахминан 5 000 долларни ташкил қилади. Шенген визаси қўшилса, бундай паспортни 6 000 долларга олиш мумкин.

Украина ва Молдова паспортлари бозори ҳам чаққон бўлиб, улар Европа Иттифоқига визасиз саёҳат қилиш имконини беради. Табиийки, бундай паспортлар нархи нисбатан қимматроқ.

Энг қиммат вариант Европа Иттифоқига аъзо мамлакат паспорти бўлиб, бундай ҳужжат нархи 8 000 долларни ташкил қилади.

Одатда, Европа Иттифоқи фуқароси Туркияга ўз паспорти билан боради ва уни ўзбекистонлик ва унинг шерикларига тахминан 2 500 еврога сотади. Сўнгра ўзбек ишбилармон жамоаси ҳақиқий паспортдаги фотосуратни алмаштиради. Бунинг ортидан ҳақиқий паспортнинг эгаси паспортини йўқотганини даъво қилади ва Истанбулдаги тегишли консулликка янги паспорт олиш учун мурожаат қилади.

Паспорт қайси мамлакатники бўлса, ўша мамлакатда чоп этишади ва уни мижоз кутаётган мамлакатга олиб боришади. Бундан мақсад паспортга расмий муҳрларни бостиришдир.

«Паспортнинг ўзи нисбатан унча қимматга тушмайди. Қимматга тушадиган нарса – муҳрлар», - деган россиялик қалбаки ҳужжат сотувчи The Guardian нашрига.

«Пулнинг катта қисми муҳр қўйдириш учун бериладиган порага сарфланади», - деган у.

XS
SM
MD
LG