Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:45

Мингбулоқ ҳокими узр сўради, унга прокуратура маъмурий чора кўради


Мингбулоқ ҳокими Нуршод Худойбердиев узр сўрамоқда.
Мингбулоқ ҳокими Нуршод Худойбердиев узр сўрамоқда.

Наманган вилоят, Мингбулоқ туман ҳокими Нуршод Худойбердиев фермерларни ҳақорат қилгани учун пушаймонлигини изҳор этиб, узр сўради.

Бу ҳақдаги баёнотни Наманган вилоят ҳокимлиги 3 январда Фейсбукдаги саҳифасида тарқатди. Ҳокимлик баёнотига кўра, вилоят прокуратураси ушбу аудиоёзув юзасидан ўрганиш ўтказади ва маъмурий жавобгарлик жиҳатини аниқлаб, қонуний чора кўради.

Озодлик 2 январь куни Мингбулоқ тумани ҳокими Нуршод Худойбердиевнинг фермерларни шахсни таҳқирловчи сўзлар билан ҳақорат қилинаётгани ёзилган аудиони ва бунга расмийларнинг муносабатини эълон қилган эди.

Наманган вилояти ҳокимлигининг баёнотига кўра, бу воқеани вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва вилоят прокурорининг ўринбосари Шуҳрат Қосимов Мингбулоқ тумани ММТП раислари, фермерлар, туман фаоллари ҳамда оқсоқоллар билан муҳокама қилган.

Йиғилишда, "Мингбулоқ тумани ҳокими Нуршод Худойбердиев, ўзининг вазиятдан ўта пушаймонлигини айтиб, “Туман ҳокими сифатида бундай хатога йўл қўйганим – бу менинг айбим. Ҳаётда мен учун катта дарс бўлди. Ҳақиқатда пушаймонман. Барчадан минг бор узр сўрайман. Бундай ҳолат умуман такрорланмайди деб ваъда бераман. Бундан буён фаолиятимда қонун устуворлигини тўла таъминлайман” деб ўз айбини тўлиқ тан олиб, йиғилганлардан ҳамда туман халқидан кечирим сўраган.

Нуршод Худойбердиев вилоят ҳокимлиги томонидан қаттиқ огоҳлантирилган.

Вилоят прокуратураси ушбу аудиоёзув юзасидан ўрганиш ўтказиб, маъмурий жавобгарлик жиҳатини аниқлаши ҳамда қонуний чора кўриши белгиланди. Вилоят прокуратурасининг қарори юзасидан қўшимча баёнот эълон қилинади.

Мингбулоқ тумани ҳокими Нуршод Худойбердиев техникасини МТПга олиб бориб қўймаган фермерларни уятли сўзлар билан ҳақорат қилган эди:

“Мен ҳам муовинимга айтовдум, қилдирмабди-да, бл...д. Эй а...нгни чиқараман пид...з, бугун бормасин ўзинг борасан. Қ...қ, бажарганинг йўқ, п...з! Эй сука, ҳаромдан бўлган ифлос, б...д! Нима қилсанг қилавер, нах...й, бл...д! Сука, бл...д, ай, кў...ни итар...нимга Худога шукр деб, техникангни олиб бориб қўймайсанми, бл...д! Башарангга х...ям, сени бл...д!” “Пид..зни бл...д, битта-иккитасига гапига топширмаса ҳам тегмаёвдим, бажармаса ҳам, к...тни бл...д! Телефон қиладиганларингга хо...м, на х...й, бл...д! Си...ман!”

Ўзбекистонда вилоят ва туман ҳокимларининг қўл остидаги ходимларини ҳақорат қилиши ва шахсини таҳқирлаши янгилик эмас.

Аммо, ҳамма вақт ҳокимлар кечирим сўраш билан жазодан қутулиб қолган.

Жумладан, Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев рўмол ўраган аёлларга “рўмолини оғзингга тиқаман” деган таҳдиди учун Сенатда кечирим сўраган, унга ўз хатоларини англаб олиш ва тузатиш уч ойлик муҳлат берилган эди.

Аммо, уч ойлик муҳлат тугамасдан Шуҳрат Ғаниев норозилик намойишини ёритган блогерни "жанозасини ўқиш" билан таҳдид қилди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳокимнинг бу таҳдидидан жиноят аломатлари топмади ва ҳукуматдан интизомий жазо кўришни сўради. Аммо, Шуҳрат Ғаниевга қандай жазо кўрилгани ҳали айтилмади.

2019 йил 26 июн куни Озодлик Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ўтказган йиғилишининг аудиоси ва ҳокимнинг ҳақоратли сўларини ошкор қилганди.

Шу мажлисда Абдураҳмонов вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғини "ифлос, ҳайвон, ҳезалак", Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирини эса "мараз", "вазирча", деб сўккан эди.

Президент Мирзиёев Андижон вилояти ҳокимига қарата: “Сени ҳурмат қиламан. Лекин интернетдаги гаплар дилимни оғритди. Оғир-босиқ бўл. Садоқат бошқа, амал бошқа”,деб танбеҳ берган эди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами арафасида, 2019 йил 29 август куни бир қанча ўзбекистонликларни фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирлади.

Мукофотланганлар орасида Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳокимлари Шуҳрат Ғаниев ва Шуҳрат Абдураҳмонов ҳам бор.

XS
SM
MD
LG