Линклар

Шошилинч хабар
21 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:13

Ислом Каримовнинг набираси Ислом Каримов Британиядан сиёсий бошпана сўради


Ислом Каримов
Ислом Каримов

Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг набираси, Гулнора Каримованинг ўғли, 25 яшар Ислом Каримов Британия ҳукуматидан сиёсий бошпана сўради.

Бу ҳақда Би-би-си Ислом Каримовнинг Лондондаги адвокатларига яқин манбага таяниб хабар қилди.

Хабар мазмунига қараганда, Ислом Каримов сиёсий бошпана сўраганига камида 1 ой бўлган.

"Би-би-си мазкур маълумотни тасдиқлаш учун ўтган йилнинг 20 декабрида Ислом Каримовга боғланганида, у қуйидагича жавоб берди:

"Ҳа, юридик процедуралар ва ҳужжатлар тайёр бўлиши биланоқ бу йил бошпана сўрайман. Онамга боғлиқ йирик ўзгариш юз берди. Бу қаттиқ сир сақланмоқда, аммо у борасида қилинадиган эълон ҳақида менга қатор хабарлар етиб келди. Бунга ақл бовар қилмайди, ақли жойида бўлган одам тасаввур ҳам қила олмайди".

Марҳум президент Ислом Каримовнинг тўнғич невараси ўз онаси Гулнора Каримовага қарши Ўзбекистонда таъқиблар бошланганидан бери Британияда яшаб келади", - деб ёзди Би-би-си.

XS
SM
MD
LG