Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:11

"Ҳизбуллоҳ" ўзининг лидери Ҳасан Насруллоҳ ўлимини тасдиқлади


Исроил армияси Насруллоҳ Исроилнинг Ливан жанубига берган ҳаво зарбалари натижасида ўлдирилганини маълум қилган.
Исроил армияси Насруллоҳ Исроилнинг Ливан жанубига берган ҳаво зарбалари натижасида ўлдирилганини маълум қилган.

Ливаннинг "Ҳизбуллоҳ" радикал гуруғҳи ўз лидери Ҳасан Насруллоҳ ўлимини расман тасдиқлади. Олдинроқ Исроил армиси Исроилнинг Ливан жанубига берган ҳаво зарбалари натижасида Насруллоҳ ўлдирилганини айтган эди. "Ҳизбуллоҳ" ўзининг Исроилга қарши курашини давом эттиришга қасамёд қилган.

Исроил армиясининг араб матбуот котиби Авичай Адраее Х каналида берган баёнотида Насруллоҳ, "Ҳизбуллоҳ"нинг жанубий фронти қўмондони Али Карки ва ушбу гуруҳнинг бир қатор бошқа қўмондонлари ўлдирилганини маълум қилди.

"Насруллоҳ энди дунёни даҳшатга сола олмайди”, деб ёзди Авичай Адраее.

Исроил мудофаа кучлари ҳам Х. га “Ҳасан Насруллоҳ энди дунёни даҳшатга сола олмайди” деган хабарни жойлаштирди.

Кейинроқ “Ҳизбуллоҳ” жангари гуруҳи ўз етакчисининг ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Исроил ҳарбийлари 28 сентябрь куни эрта тонгда Байрут жанубидаги ва Ливан шарқидаги Бекаа водийсидаги "Ҳизбуллоҳ" нишонларига қарши янги зарбалар берди.

Зарбалардан кейин Насруллоҳнинг тақдири ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ эди.

Бироқ Исроил матбуоти 28 сентябр куни эрта тонгда Насруллоҳ ва унинг қизи Зайнаб Насруллоҳ ўлдирилгани ҳақида хабарни тарқатди.

"Ҳизбуллоҳ" бу хабарни тасдиқламади. Насруллоҳнинг ўғли Ҳоди 1997 йилда Исроил қўшинларига қарши жангларда ҳалок бўлган.

Исроил ҳарбийлари Насруллоҳнинг исмини расман тилга олмай, фақат "Ҳизбуллоҳ"нинг “марказий қароргоҳи” ҳужумда нишонга олинганини айтди.

Исроилнинг юқори мартабали амалдори матбуотга "Ҳизбуллоҳ"нинг юқори даражадаги қўмондонлари нишонга олинганини билдирди.

Эрон билан иттифоқчи Ҳизбуллоҳ Қўшма Штатлар томонидан террорчи ташкилот деб тан олинган, Европа Иттифоқи эса унинг қуролли қанотини "қора рўйхат"га киритган, лекин сиёсий партиясини эмас. "Ҳизбуллоҳ"нинг сиёсий партияси Ливан парламентида ўринларга эга.

Исроил армияси матбуот котиби контр-адмирал Даниел Ҳагарининг айтишича, мамлакат кучлари тураржой бинолари остида жойлашган "Ҳизбуллоҳ"нинг асосий қароргоҳини нишонга олган.

Тармоқда тарқалган видеоларда маҳаллада кучли портлашлар содир бўлгани акс этган.

Халқаро Инқироз Гуруҳи таҳлилчиси Хейко Вимменнинг Озодликка айтишича, Исроилнинг такрор-такрор зарбалари "Ҳизбуллоҳ"ни бутунлай йўқ қила олмаган бўлса-да, уни заифлаштирган.

Агар Насруллоҳнинг ўлими тасдиқланса, бу Эрон раҳбарияти учун АҚШ томонидан генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишидан кейинги энг оғир зарба бўлади.

Ярим тундан кўп ўтмай, Исроил ҳарбийлари Байрут жанубидаги учта қўшимча бинога янги зарбалар берганини ва аҳолини эвакуация қилишга чақирганидан сўнг "Ҳизбуллоҳ" ушбу объектларда қурол сақлаганини даъво қилди. Шунингдек, 28 сентябрь куни эрта тонгда қадимий Тир шаҳрида ҳужум бўлгани ҳақида хабар берилган.

Форум

XS
SM
MD
LG