Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:53

Машиналар газ баллонларини алмаштириш кимнинг манфаатига бўляпти?


Наманган вилоятидан қўнғироқ қилган тингловчи, газда юрадиган автомобилларга қўйилган “капрон” баллонлар, гарчи ишлаш муддати тугамаган бўлса ҳам ёппасига мажбуран алмаштирилаётганидан, бу оддий халқнинг эмас, балки қайсидир бир манфаатдор амалдорнинг хоҳиши билан амалга оширилаётганидан шикоят қилди.

“Бу баллонларнинг кафолат муддати 15 йил қилиб белгиланган. Давлат стандартидан ўтказилиб, халққа кафолат билан қўйиб берилган эди. Лекин, нега бу баллонларни ҳаммасини алмаштириш керак бўлиб қолди? Одамлардан яна пул юлишми бу?”, дейди наманганликлардан бири.

Унинг айтишича, эски мошиналарига шундай газ баллонлари қўйиб, тирикчилигини зўрға ўтказиб турган аҳолининг ночор қатламига янада жабр бўляпти:

“Кўпчилик “Волга”, “Москвич” каби эски мошиналарига шундай газ баллон қўйиб, қишлоқдаги тирикчилигини қилиб турган эди. Уларнинг эски мошинга яна қарйиб уч миллион сўмга баллон қўйиш имконияти йўқ. Ахир улар бу баллонларни ўзлари қўйиб олмаганку, ташкилотлар гаарнтия билан қўйиб беришганку. Агар алмаштирадиган бўлса, ўша гарнтиядаги йилини пулини олсин, қолганини ўша ташкилотнинг ўзи тўласин. Ана бунда адолат бўлади”, дейди наманганлик тингловчи.

Газда юрадиган машиналар баллонларини алмаштириш кимнинг манфаати учун керак?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:00 0:00
Бевосита линк

--------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG