Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:29

Ўзбекистонликни Домодедово аэропортида ўзбекистонлик таксичи тўнади (АУДИО)


Тошкентдан учиб келган ўзбек муҳожири Москванинг Домодедово аэропортида таксичи-босқинчилар қурбони бўлди. Исмини ошкор қилмасликни сўраган мигрант 7 минг рубль бериб, таҳдид қилган шахслардан базўр қутилганини сўзлаб берди. Айтишича, уни "қопга туширган" ики кишининг бири ўзбекистонликдир.

Озодликнинг Москвадаги таҳририятига қўнғироқ қилган ўзбекистонлик 25 яшар Давронбек исмли йигит бир неча соат олдин таксичи ва унинг шериги қурбони бўлганини айтиб берди.

- Бугун Тошкентдан Домодедово аэропортига икки соат олдин етиб келдим. Ёнимга 35-37 ёшлардаги одам келиб, Хоразм шевасида гапирди. У ерда 1000-800 рублга бошқа таксичилар олиб бориб қўяман деб турибди. Автобус ёнига келиб бу одам “Срочно юришим керак – 1 одам бўлса 100 рублга олиб кетаман метрогача!”, деди. Машинасига ўтирдим. Москва ҳалқа йўлига борганида у бурилди. Тўғри юришимиз кераклигини гапирсам у бензин қуйиб олишни баҳона қилди. Кольцевойдаги “Вегас” савдо маркази тагига стоянкага кирганидан кейин, ёнида ухлаб келган маст одам уйғонди. Пул сўради, мен 100 рубль берсам, “Сен 6750 рубл тўлайсан!”, деди.

Ўзбек мигранти: "Арзон таксилардан эҳтиёт бўлинг!"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:04 0:00
Бевосита линк

Давронбек алданганини тушуниб, тортишишга уриниб кўрганини, аммо улар ортидан яна иккита такси машинаси келиб тўхтаганини айтаркан, воқеанинг давомини бундай ҳикоя қилди:

"Шу пайт биз турган жойга “ДПС” ёзуви бор полиция машинаси яқинлашиб келди. Мен бақириб, ойнани урдим, аммо улар кўрмасликка олди ва бошқа томонга бурилди. Хоразмлик киши менинг сумкамни, документларимни олди. Дўстларим уларнинг карточкасига пулни ўтказганидан кейингина машина эшигини очиб берди, ҳужжатларим ва сумкамни қайтарди. Кейин улар кетди".

Ўзбек муҳожири унинг 7 минг рубль пулини олган шахс ўзини Абдулмўмин деб таништиргани, машинаси 750- регионнинг “560”давлат рақамига эга новвотранг “Ниссан Алмера” эканини Озодликка билдирди. Ҳайдовчи ёнида ухлаб келган кимса "доғистонлик эканини" айтиб, босқинчилик йўли билан олинган пулни шунга беришини айтган.

Москвада 6 йилдан бери ишлаб келишини гапирган муҳожир йигит, Москвага, айниқса, Домодедово орқали учиб келаётган юртдошларига арзон нарх таклиф қилаётган нотаниш таксичилардан эҳтиёт бўлишни тавсия қилди.

- Мен бирор жойга арз қилиш ниятим ҳам йўқ. Аммо, халқ “ўзбекман” деганими, бошқасими – чиқмасин машинасига. Пулни олганидан кейин улар ҳар қандай гапларни гапиради, ишонманг. Мен дўстларимга ҳали қарзимни берганим йўқ. Бу гал Москвага биринчи қадамимни қарз билан бошладим. Билмадим, бу ёғи нима бўлади, деди Давронбек.

Домодедово транспорт полицияси бундай вазиятларда зудлик билан полиция бўлинмаларига мурожаат қилишни тавсия қилмоқда.

Давронбек билан бўлган воқеа Домодедово аэропортида ўзбек муҳожирларининг қароқчи-таксичилар қўлига тушган биринчи ҳолат эмас.

Ўтган йилнинг 17 август тонг саҳарда Урганчдан келиб қўнган учоқдан тушган 44 яшар берунийлик Алишер Комилов рус миллатига мансуб зўравон таксичи қўлига тушганди. Ўзбекистонлик мигрант унга зўравонлик қилган мансуб ҳайдовчига 1200 рубль охирги пулини бериб, аранг қутулганини сўзлаганди.

2016 йилнинг январида Баҳодир исмли бухоролик йигит ҳам қаллоб таксичилар қўлига тушганини Озодликка айтиб берганди.

XS
SM
MD
LG