Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:48

Мусулмонлар идорасининг икки мулозими бир кунда ишдан олинди


Диний идоранинг ишдан олинган мулозими Мубашшир Аҳмад.
Диний идоранинг ишдан олинган мулозими Мубашшир Аҳмад.

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Котибият бўлими мудири Улуғбек Султонов ва унинг ëрдамчиси Мубашшир Аҳмад 10 апрель куни эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди. Диний идора Ходимлар бўлими мулозимининг Озодликка айтишича¸ “Бу икки киши билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган”.

Бундан олдин Тошкент шаҳридаги «Тинчлик» ва «Дўмбиробод» масжидларида имом-хатиб лавозимларида ишлаган Шермурод Тоғай (Алишер домла) ишдан озод қилинган эди.

Диний идора Ходимлар бўлими мулозимига кўра¸ “Шермурод Тоғай ўз аризасига кўра” ишдан кетган ва имом ва Котибият бўлими мудири Улуғбек Султонов ва унинг ëрдамчиси Мубашшир Аҳмаднинг ишдан олиниши ортида “сиëсий сабаб йўқ”.

Ишдан олинган Котибият бўлими мудири Улуғбек Султонов билан Озодлик боғлана олмади.

Улуғбек Султоновни яқиндан таниган тошкентлик имомга кўра¸ у “диндорлар аризаларига бефарқ бўлганлик¸ ижтимоий тармоқларда диний идора кўз қарашига зид бўлган чиқишларни уюштирганликда” айбланган.

Исми айтилмаслигини сўраган тошкентлик имомдан олинган бу маълумотни Мусулмонлар идораси вакили на тасдиқлади, ва на инкор этди.

Ишдан олишлар ДХХ раиси баëноти билан боғлиқми?

Ишдан олинганлардан бири¸ Мусулмонлар идорасининг эндиликда собиқ мулозими Мубашшир Аҳмад Озодлик билан 11 апрель кунги суҳбатда “ишдан озод қилинганидан ҳафа эмаслигини” таъкидлади.

Мубашшир Аҳмад соқол қўйиш, ҳижобда юриш¸ эр ва қизларнинг алоҳида ўқитилиши тарғиб қилинган мунозарали мақолалар чоп қилинган Азон.уз нашрининг муассисидир.

Жорий йилнинг 30 март куни Давлат хавфсизлик хизмати раисининг Олий Мажлис Сенатининг 14- ялпи мажлисида сўзлаган нутқи ҳақида Россия нашрлари Ихтиëр Абдуллаев диний соҳада берилган эркинликларни айримлар нотўғри талқин қилаётгани оқибатида, диний ақидапарастликнинг кучайиб бораётганлиги ҳақида гапиргани тўғрисида ёзган эди.

Ўша хабарда ёзилишича, ДХХ раиси, шунингдек, салафийлик оқимига кириб қолаётганлар, соқол қўйишни ўзига одат қилиб, турли оқимларга киришга ҳаракат қилаётган ҳамда қизлар учун алоҳида ўқув хоналари ташкил қилиш талаби билан чиқаётган шахсларларни давлат учун таҳдид, деб атаган.

ДХХ раисининг Сенат мажлисида сўзлаган нутқининг ЎзА эълон қилган версиясида бу гаплар йўқ.

Хабар.уз нашрининг ëзишича¸ Мубашшир Аҳмад¸ Улуғбек Султонов ва Шермурод Тоғайнинг ишдан бўшатиш тўғрисидаги қарор 30 март куни қабул қилинган эди.

Озодлик билан микрофонсиз суҳбатлашган тошкентлик имомга кўра¸ Мубашшир Аҳмад “ матбуот ва тармоқдаги диний чақириқларидан кейин исталмайдиган шахсга” айланган.​

Мубашшир Аҳмад ДХХ раисига ишонади

Озодлик билан суҳбатда Мубашшир Аҳмад ўзининг ишдан бўшатилиши ДХХ раисининг баëнотидан кейин юз берганлигини “шунчаки тасодиф”, деб атади:

- Мен ДХХ раиси Ихтиëр Абдуллевнинг баëноти ортидан диний эътиқод чекланганига гувоҳ бўлмадим. Азон.уз сайтида ëзганимдек, Ихтиëр Абдуллаевга ишонаман. Унинг диний эътиқодни чекламаслигига ишонаман. Абдуллаевнинг баëнотидан кейин ишдан бўшатилганим - фақат тасодиф. Ўзбекистонда эътиқод эркинлиги борасида муаммо йўқ. Мен мусулмонлар идорасидаги ишимдан бўшатилганим билан¸ Тошкент Ислом институтида ўқитувчилик ва ноширлик фаолиятим давом этмоқда. Диний идора Котибият мудири Султонов ва имом Шермурод Тоғайнинг ишдан бўшатилиши ортида ҳам сиëсий сабаб йўқ, деб биламан. Шермурод Тоғай диний идорани танқид қилган бўлса, бу унинг фикри. Айнан танқид қилгани учун имом ишдан олинди деб айта олмайман¸ деди Мубашшир Аҳмад Озодлик билан суҳбатда.

Диний идоранинг собиқ мулозими Мубашшир Аҳмад билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:20 0:00

Ал-Азҳар талабаси

Мубашшир Аҳмад Наманган шаҳрида туғилган. 1991-1996 йилларда Тошкент ислом институти ва Мисрдаги “Ал-Азҳар” университетларида таълим олган. “Ўзбекистон мусулмонлари” (ҳозирги “Ҳидоят”), “Fikrat” журналларида ва “Ислом нури” газетасида ишлаган.

44 яшар Мубашшир Аҳмад 1996-йилдан ҳозиргача Тошкент ислом институтида фикҳ, усулул фикҳ ва фароиз фанларидан дарс бериб келади.

XS
SM
MD
LG