Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:30

Диний идора раҳбарияти истеъфосини талаб қилган имом ишдан олинди


Шермурод Тоғай ижтимоий тармоқларда ўзининг баҳсли чиқишлари билан танилган
Шермурод Тоғай ижтимоий тармоқларда ўзининг баҳсли чиқишлари билан танилган

Ижтимоий тармоқларда баҳсли чиқишлари билан жамоатчиликка яхши танилган Тошкентдаги "Дўмбиробод" масжидининг имом-хатиби Шермурод Тоғай (Алишер домла) ўтган ҳафта бошида ишдан олинган.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси мутасаддисига кўра, Шермурод Тоғай айнан ижтимиой тармоқлардаги "кескин" чиқишлари ва "ўз жамоаси орасида фитналарнинг келиб чиқишига сабабчи бўлгани" учун имомликдан бўшатилган.

Исми сир қолиш шарти билан Озодликка гапирган мутасаддининг илова қилишича, Шермурод Тоғайни ишдан олиш қарорини муфтий Усмонхон Алимов Ўзбекистон Адлия вазирлиги Қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Худоёр Мелиевнинг хулосаларидан сўнг олган.

Бу хабарни Шермурод Тоғай Озодлик билан 10 апрелда бўлган қисқа суҳбатда тасдиқлади.

Унинг ўрнига Саидбакир Довудов "Дўмбиробод" масжидига имом этиб тайинланган.

Шермурод Тоғай март ойида Ўзбекистон Диний идорасини фитначи ва порахўрликда айблаб чиққан эди.

Имом Озодлик билан суҳбатда унинг бундай танқидий чиқишига 2 март жума намозида Диний қўмита томонидан "Салафийлик" диний экстремистик оқими ҳақидаги маърузани мажбуран ўқиш талаб қилингани сабаб бўлганини айтганди.

Тошкентлик имом Шермурод Тоғай билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:20 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси мулозими Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда Шермурод Тоғай бир неча марта огоҳлантиришларига қарамай ўзини тута олмаганини айтди.

"Ижтимоий тармоқларда кескин чиқишлар қилиб, ўз жамоати ўртасида фитналарнинг келиб чиқишига сабабчи бўлди. Диний идора вақтинчалик чора сифатида уни ишдан олишга мажбур бўлди. Муфтий ҳазратлари у киши билан яхши гаплашиб, вазиятни тушунтирганлар," деди диний идора вакили Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда.

2017 йил ноябрида Озодлик билан суҳбатда Шермурод Тоғай Ўзбекистонда фаолияти тақиқланган "Ҳизбут-таҳрир" ва “Ислом давлати” экстремист гуруҳлари ғояларини ёқловчиларга ўлим жазоси қўллаш чақириғи билан чиққанди.

Шу йилнинг 2 март кунги жума маърузасида эса имом Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан "Салафийлик" диний экстремистик оқим ҳақидаги маърузанинг мажбурий ўқитилиши ортидан идора фаолиятини кескин танқид қилганди.

У Диний идора раҳбарияти истеъфосини талаб қилганди.

Шермурод Тоғай, шунингдек, президент Мирзиëевни мадҳ этувчи шеърлари, хонанда Муниса Ризаевани эса "шаҳват қўзғатувчи" қўшиқлар куйлашда айблагани билан танилган.

XS
SM
MD
LG