Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:27

Нью-Йорк мэрининг Ўзбекистон билан алоқалари текширилмоқда- NYT


Нью-Йорк мэри Эрик Адамс.
Нью-Йорк мэри Эрик Адамс.

Нью-Йорк мэри Эрик Адамс коррупция билан боғлиқ қатор жиноятларда айбланмоқда. Бу шаҳар тарихида биринчи марта амалдаги мэрнинг жиноят содир этганликда айбланиши. Айбловлар орасида сайлов кампанияси қоидаларини бузиш ва пора олиш сингари эпизодлар бор.

Маълум бўлишича, Нью-Йорк федерал прокуратураси бир йил давомида шаҳар мэрининг бир нечта яқин маслаҳатчилари ва ёрдамчилари, жумладан, хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари устидан тергов олиб бормоқда. Яқинда Нью-Йорк полицияси бошлиғи ва Нью-Йорк мактаблари бошқарувчиси истеъфога чиқди.

Шаҳар оммавий ахборот воситалари хабар беришича, федерал прокуратура Адамс 2021 йилда Нью-Йорк мэри лавозимига номзодини қўйганида сайлов кампаниясини молиялаштириш манбаларини текширмоқда.

Тергов, хусусан, Адамс ва унинг шериклари Туркия фуқароларидан сайлов кампанияси учун ноқонуний маблағ олгани, хавфсизликка оид хавотирларга қарамай, мэр Манҳеттендаги кўп қаватли бинони Туркия бош консуллиги эгаллашига рухсат бериши учун ёнғин хавфсизлиги ходимларига босим ўтказгани ёки йўқлигини текширмоқда.

New York Times нашри манбаларига кўра, прокурорлар Адамснинг яна беш давлат – Ўзбекистон, Исроил, Хитой, Қатар ва Жанубий Корея билан алоқалари ҳақида ҳам маълумот сўраган. Нега терговчилар бу давлатлар ҳақида маълумот сўрагани ва Адамс улар билан алоқада бўлган ёки йўқлиги номаълум.

Прокурорларнинг Адамсга қизиқиши ўтган кузда маълум бўлди. Ўшанда Федерал қидирув бюроси агентлари уни оммавий тадбирлардан биридан кейин тўхтатиб, мэрнинг смартфони ва планшетини олиб қўйишган эди.

Ўзбеклар АҚШда камситилаётганидан шикоят қилишди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:13:28 0:00

Нью-Йорк тарихидаги иккинчи қора танли шаҳар ҳокими, собиқ полиция капитани Адамс жиноятчиликни камайтириш ва АҚШнинг энг йирик шаҳрини бошқаришда профессионалликни ошириш шиори остида сайлов кампанияси олиб борган эди.

25 сентябрь куни кечқурун эълон қилинган видеомурожаатда Адамс унга қарши қўйилган ҳар қандай айбловни "мутлақо ёлғон" деб атади. Унинг айтишича, у "нью-йоркликларни ҳимоя қилгани" учун федерал прокурорлар эътиборига тушган. Адамс истеъфога чиқиш нияти йўқлигини маълум қилди.

Форум

XS
SM
MD
LG