Ўшда “Сталиндан қолган бойлик”ни бўлиб олиш учун ҳужжат йиғилмоқда
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида “Сталиндан қолган пуллар СССР даврида туғилган кишиларга бўлиб берилар экан” қабилидаги миш-миш кенг тарқалиб, бир ойдан буён айрим шахслар Совет Иттифоқининг Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ва паспорти мавжуд бўлган одамлардан ҳужжат тўплаяпти. Бу миш-миш асоссиз эканини урғулаган маҳаллий расмийлар ҳужжат йиғаётганларнинг фаолияти текширилишини билдирмоқдалар.