Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:01

Ўзбек-қирғиз чегарасидаги "Дўстлик" пункти расман очилди (ВИДЕО)


6 сентябрь кунги тадбирда иккала томондан жами 2000 га яқин одам қатнашгани айтилмоқда.
6 сентябрь кунги тадбирда иккала томондан жами 2000 га яқин одам қатнашгани айтилмоқда.

6 сентябрь куни Андижон ва Ўш вилоятлари ўртасидаги “Дўстлик” чегара-ўтказув пунктининг тантанали равишда очилиш маросими бўлиб ўтди. Қирғизистон томони шу кундан эътиборан чегара пунктида икки мамлакат фуқароларининг 60 кунлик визасиз қатновига тўсқинлик қилаётган чекловлар олиб ташланганини билдирди.

6 сентябрь куннинг иккинчи ярмида бўлиб ўтган расмий очилиш маросимида Қирғизистон Бош вазири ўринборсари Дуйшенбек Зилолаев¸ Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ва қирғиз парламенти депутатлари иштирок этди.

Маросимда қилган чиқишида Зилолаев¸ "қирғизистонликларга Ўзбекистонга ўтиш учун бундан сўнг телеграмма керак бўлмай қолди. Бундан сўнг ўтиб-қайтиш бемалол бўлади"¸ дея баëнот берди.

Воқеа жойидаги Озодлик мухбирларига кўра, очилиш маросимига чегаранинг икки томонидан ҳам минглаб одам йиғилган.

Ўзбек-қирғиз чегарасида "Дўстлик" пункти очилишига минглаб одам йиғилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:15 0:00

5 сентябрь куни Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев билан ўтказилган учрашувда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев айни шуни ваъда қилган эди.

- Бугун 20-25 дақиқа қирғиз телевидениесини кўрдим. Унда одамлар “Наҳотки Ўзбекистон президентининг келиши билан мен яна Андижонга аввалгидай бориб келиш имкониятига эга бўламан? Наҳотки, бу иш амалга ошади?” деб гапиришаяпти. Мен сизларга жавоб бериб, шуни айтишни ҳоҳлардимки, ҳа, бу иш амалга ошади, деди 5 сентябрь куни давлат ташрифи билан Бишкекда меҳмон бўлган Ўзбекистон президенти.

Озодлик мухбирларига кўра, расмий маросим қатнашчилари тадбирни Андижон ҳудудида ҳам давом эттирган.

Озодлик мухбири: "Дўстлик" пунктида йўл очилишига умид қилган минглаб одам йиғилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:36 0:00
Бевосита линк

«Дўстлик» чегара пункти 2010 йилги Ўшдаги қонли воқеалардан сўнг Ўзбекистон томонидан бир томонлама ëпиб қўйилган эди.

Икки давлат ўртасида жами 15 та чегара-ўтказиш пункти бор. Булардан тўрттаси темир йўлида жойлашган. Шу кунгача 11 пунктдан фақат учтаси ишламоқда.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG