Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 00:02

Поп деҳқон бозоридаги ғалаёнда ҳушидан кетган ёймачи аёл шифохонага ётқизилди (ВИДЕО)


Озодликка юборилган видеода ерда ҳушсиз ётган аёлга шифокорлар биринчи ёрдам бераётганини кўриш мумкин.
Озодликка юборилган видеода ерда ҳушсиз ётган аёлга шифокорлар биринчи ёрдам бераётганини кўриш мумкин.

Наманган вилояти Поп тумани Деҳқон бозорида савдогарлар ва туман ҳокимлиги вакиллари ўртасида 19 июнь кун юз берган тўқнашувда "мияси чайқалган" ёймачи аёл шифохонага ётқизилган.

Бозордаги кўкатфуруш аёлнинг иддао қилишича, жанжал пайти ҳокимлик ходими томонидан итариб юборлган аёл ерга йиқилиб, ҳушидан кетган.

Аммо, Поп тумани ҳокимлиги расмийси бу ҳолатни бузилишга тушган бозордан кетишни хоҳламаётган ёймачиларнинг "шантаж мақсадида уюштирган саҳна кўриниши" деб атади.

"... ҳаммаси қочиб кетди"

Озодликка 19 июн куни юборилган видеода шифокорларнинг ерда ҳушсиз ётган аёлга илк ёрдам бераётганини кўриш мумкин.

Поп деҳқон бозоридаги ёймачи аёл уни ҳокимият ходими итариб юборганини иддао қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:17 0:00

Ҳодиса гувоҳларининг Озодликка айтишича, ғалаён сотувчиларнинг бозордан уларни чиқариб юборишга келган ҳокимият вакилларига қаршилик қилишлари ортидан бошланган.

Поп деҳқон бозорида кўкат сотувчи аёлнинг иддао қилишича, жанжал пайти ҳокимлик мулозимларидан бири кўкат сотувчи савдогар аёлни итариб юборган ва аёл ерга йиқилиб, ҳушидан кетган.

Ҳодисадан кўп ўтмай уни шифокорлар тез тиббий ёрдам машинасида туман шифохонасига олиб кетган.

- Ҳокимликдан келиб бозор дарвозасини қулфлаб қўйди. Малоҳат деган кўкатчи аёл "дарвозани оч", деб борганида, ҳокимлик амалдори аёлни "қанжиқ", деб ҳақоратлаб, зарб билан кўксидан итариб юборди. Орқа томонда эдик, етиб келсак, қиз беҳуш ётибди, ҳамма дод-вой қилиб қолди. Милиция, солиқ, ҳокимлик расмийлари ҳаммаси қочиб кетди, - деб иддао қилади поплик ёймачилардан бири.

Озодлик ҳозирда Поп тумани касалхонаси травматология бўлимида даволанаётган аёлнинг 33 ёшли кўкатфуруш Малоҳат Усмонова эканини аниқлади.

Малоҳат Усмонованинг ўзи эса Озодлик билан суҳбатда ҳушига бозор дарвозаси ёнида келганини эслади:

- Дарвозани у ёғида турувдим. Ҳокимлик мулозимига қараб "бозорни бузгунча - аҳолида сув йўқ - сувларни таъминласаларинг бўлмайдими," дедим. Ҳалиги одам "сан қанжиқ ўчир овозингни" деди. "Нимага қанжиқ дейсан", деб олдига борганимни эслайман, итариб юборди. Ҳушимдан кетиб йиқилдим. Ўзимга келганимда дарвозани тагида ётибман, - дейди Малоҳат Усмонова.

Лекин у бўлиб ўтган ҳодиса ҳақида милицияга шикоят қилмаганини айтди.

- Қўрқаман, чунки милиция ҳам улар томонида-да, милиция ҳам кўрдику, кўриб ҳаммаси қочиб кетди, - деди Усмонова.

Туман шифохонаси ходимлари Озодликка Усмоновага мия чайқалиши ташхиси қўйилганини билдиришди.

"Шантаж"

Озодлик савдогар аёл иддаоси юзасидан изоҳ олиш учун Поп тумани ҳокимиятига боғланди.

Ҳокимлик расмийси бу ҳолатни бозордан кетишни хоҳламаётган ёймачиларнинг "шантаж мақсадида уюштирган сахна кўриниши" деб атади.

"У аёл ва ҳокимлик расмийлари ўртасида ҳеч қанақа контакт бўлгани йўқ. Аёлни ўзи ташлаб, йиқилиб тушяпти. Шантаж мақсадида қилиняпти-да бу", - деди ҳокимлик мулозими.

Поп тумани ҳокимлиги мулозими​ бозор бузилишини шарҳлар экан, Деҳқон бозори ўрнида янги замонавий турар жой бинолари қурилишини айтди.

Унга кўра, савдогарларга бошқа жойдан "ҳозирги кун талабига жавоб берадиган савдо расталари" қуриб берилганди.

- Шаҳарни бошқа қисмидан чиройли расталарни қуриб берганмиз, лекин у ерга бориб савдо қилишни хоҳлашмаяпти. Уларга ҳеч ким савдо қилма, деяётгани йўқ. Лекин, қонун бор, тартиб бор, шунга амал қилишлари керак, биз қонун доирасида ҳаракат қиляпмиз, - дейди ҳокимлик мулозими.

Лекин, Озодлик суҳбатлашган ёймачи савдогарлар савдо мажмуасида ижара нархлари ва тадбиркорликка қўйилган солиқлар юқори бўлишидан хавотирда эканини айтди.

Айрим ёймачилар ҳозир ҳам Поп деҳқон бозорини ишғол қилиб, бозор ҳудудини тарк этишга қаршилик қилмоқдалар.

Уч юзга яқин савдогар ҳозир ҳам шу ерда ётиб қоляпмиз. Бизга бир ярим квадрат метрлик раста учун кунига 5 минг сўм талаб қиладиган хусусий бозор керак эмас. Деҳқон бозоримизни жойида қолдирса бўлди, бузилган расталарини ҳам ўзимиз тиклаб оламиз, бозоримизга тегишмасин”, - дейди наманганлик савдогар аёл.

Ўзбекистонда президент Шавкат Мирзиёевнинг "2017-2019 йилларда деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига асосан бозорлар қайта реконструкция қилинмоқда.

Буза-бузлар бошқа бозорларида ҳам савдогарларнинг кескин норозилиги фонида кечган.

XS
SM
MD
LG