Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:57

Ўзбекистонда "чиқиш визаси" бекор қилинадиган сана аниқ айтилди


Президент Мирзиёев 16 августда имзолаган фармонга биноан 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб ҳорижга чиқиш стикерлари бекор қилинади ва хорижга чиқиш паспорти жорий қилинади.

Фармонда айтилишича, Ўзбекистон фуқаросининг 2011 йилдан бошлаб жорий этилган амалдаги биометрик паспорти шахсни ва эгасининг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат саналади, ҳамда Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилади.

Ўзбекистон фуқаролари кириши учун чиқиш визасини расмийлаштириши талаб этилмайдиган давлатлар ҳудудига 2011 йил намунасидаги биометрик паспорт орқали 2021 йилнинг 1 январига қадар кириши мумкин.

Виза режимидаги мамлакатга кириш учун амалдаги биометрик паспортдан ундаги хорижга чиқишга рухсат берувчи стикернинг муддати якунига қадар фойдаланиш мумкин.

Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг давлат стандарти Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2017 йилнинг 1 декабрига қадар тасдиқланади.

Жорий йил февралида Шавкат Мирзиёев вазирлик ва муассасаларга Ўзбекистон паспорт-виза ҳамда кириш-чиқиш тизимини такомиллаштиришчоралари ишлаб чиқишни топширган эди.

Хусусан, 1995 йилдан бери амал қилаётган, хорижга чиқиш стикерларини бекор қилиб чет элга чиқиш учун алоҳида паспорт жорий қилиш тизимини киритиш режалаштирилган эди.

“Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон фуқаросининг чет элга чиқиш биометрик паспортини жорий қилиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин”, - дейилган президент қарорида.

XS
SM
MD
LG