Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:36

Ўзбекистон мажбурий меҳнатга қарши халқаро конвенцияга қўшилди


International Labour Organisation (ILO) flag - image from Shutterstock
International Labour Organisation (ILO) flag - image from Shutterstock

Олий Мажлис Сенати 28 февраль куни Халқаро меҳнат ташкилотининг халқаро меҳнат меъёрларининг қўлланилишига кўмаклашиш учун уч томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисидаги 144-сон конвенциясини ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Мазкур конвенция Женевада 1976 йилнинг 21 июнида қабул қилинган эди.

Хабарда айтилиишча, 144-сон конвенциясини ратификация қилиниши Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги самарадорлигини оширади, Халқаро меҳнат ташкилоти ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар билан муносабатларда мамлакатнинг ижобий имиджини шакллантиришга хизмат қилади. Мазкур конвенцияни шу кунгача 139 давлат ратификация қилган.

Меҳнат ва бандлик вазири ўринбосари Эркин Муҳитдиновнинг Сенат йиғилишида билдиришича, бу конвенциянинг ратификация қилиниши ўзбек пахтасига бойкот бекор қилинишига туртки беради.

Муҳитдиновга кўра, АҚШда бўлиб ўтган музокаралар натижасида ҳукумат халқаро Cotton Campaign коалицияси билан ҳамкорликда Ўзбекистон пахтасига бойкотни бекор қилиш йўналишида амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлардан иборат “йўл харитаси”ни ишлаб чиққан. “Йўл харитаси” Cotton Campaign коалициясига тақдим этилган.

Бош вазир ўринбосари Танзила Норбоева раҳбарлигидаги делегация халқаро ташкилотлар томонидан ўзбек пахтасига эълон қилинган бойкотни тўхтатиш масаласида музокаралар олиб бориш учун 4 февралда АҚШга борган эди.

Ўнлаб ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларидан иборат бўлган Cotton Campaign халқаро коалицияси 2010 йилда Ўзбекистонда етиштирилган пахтага бойкот эълон қилиш тадбирини бошлаган эди. Бунга Ўзбекистонда болалар ва катталар пахта теримида мажбурий меҳнатга жалб этилаётгани асосий сабаб бўлган.

Бойкотга Nike, Zara, GAP, Levi"s, H&M, UNIQLO ва бошқа жаҳонга машҳур брендлар қўшилган эди.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG