Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 09:01

Ўзбек спортчилари энг кўп медал қозонадиган бокс Олипиададан олиб ташланиши мумкин


Ўзбекистонлик боксчилар Риода 2016 йилда бўлиб ўтган Олимпиадада 3та олтин, 2та кумуш ва 2та бронза - жаъми 7 та медал қозонишган эди.
Ўзбекистонлик боксчилар Риода 2016 йилда бўлиб ўтган Олимпиадада 3та олтин, 2та кумуш ва 2та бронза - жаъми 7 та медал қозонишган эди.

Халқаро Олимпия қўмитаси 2020 йилда Токиода ўтказиладиган Олимпиадада боксни ўйинлар дастуридан олиб ташлаши мумкин. Бу ҳақда ХОҚ раҳбари Томас Бах Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида XXIII қишки Олимпия ўйинлари очилиши арафасида ўтказилган қўмита йиғинида таъкидлади. Жаноб Бах бунга сабаб сифатида Халқаро Ҳаваскор бокс уюшмаси AIBAдаги коррупция ва доппинг-назорати билан боғлиқ муаммоларни кўрсатиб ўтган. Ўтган ой АҚШ "Қора рўйхат"ига киритилган​ ўзбекистонлик таниқли ишбилармон ва меценант Ғафур Рахимов AIBA президенти вазифасини бажарувчи этиб тайинланланди. Ҳозирда AIBA раҳбариятига нисбатан текширув бошланган, ХОҚ уюшмага молиявий тўловларни тўхтатган.

Халқаро Олимпия қўмитасига кўра, Буэнос-Айресда бўладиган бу йилги Ёшлар Олимпиадаси ва Токиода 2020 йилда бўладиган Ёзги Олимпиада ўйинлари дастурида бокснинг бўлиши савол остида турибди.

Бунга AIBA бошқаруви, ташкилотдаги молиявий ва допинг-назорат ҳамда ҳакамлар билан боғлиқ муаммолар сабаб экани айтилмоқда.

ХОҚ раҳбари Томас Бах Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида XXIII қишки Олимпия ўйинлари очилиши арафасида ўтказилган қўмита йиғинида AIBAдаги вазиятдан ташвиш билдирди.

- AIBAдаги вазият очиқ тергов қилинади. Унгача бокснинг Олимпия мусобоқаларига киритилиши савол остида бўлиб туради, - деган Томас Бах.

Ўтган йил ноябр ойида AIBA раҳбари Чинг-Куо Ву ташкилот аъзолари босими остида қаллобликларга йўл қўйгани борасидаги айбловлар ортидан истеъфо берган эди.

Ташкилот уставига мувофиқ унинг ўрнини AIBA вице-президенти Франко Фальчинелли эгаллаганди.

Кейинчалик у ҳам бу лавозимда ўтиришдан бош тортди.

Икки ҳафта илгари эса АҚШ "Қора рўйхат"ига киритилган​ ўзбекистонлик таниқли ишбилармон ва меценант Ғафур Рахимов Халқаро бокс федерацияси - AIBA президенти вазифасини бажарувчи этиб тайинланланди.

AIBA анжуманидаги Ғофур Раҳимов нутқи
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:29 0:00
Бевосита линк

AIBAнинг янги президенти федерациянинг ноябр ойида Москвада бўладиган қурултойида сайланади.

АҚШ молия вазирлиги ҳисоботида Марказий Осиё мамлакатларида гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш асосий соҳаси бўлган уюшган Ўзбек жиноий гуруҳининг раҳбарларидан бири дея таърифлаган Ғафур Раҳимовнинг уюшмага муваққат раҳбар этиб тайинланиши Халқаро Олимпия қўмитасидагиларни ҳам таажублантирган.

Британияда чиқадиган Guardian газетаси АҚШ "Воры в законе" жиноий гуруҳига алоқадор кўрган Ғафур Раҳимовнинг Халқаро Ҳаваскор бокс уюшмасига муваққат президент этиб тайинланиши Халқаро олимпия қўмитасини "чуқур хавотир"га солгани ҳақда ёзган эди.

2000 йилда Сидней шаҳрида бўлиб ўтган Ёзги Олимпиада ўйинларига Ғафур Раҳимов санкциялар боис қўйилмаган эди.

Озодлик Халқаро Олимпия қўмитаси баёноти ва Ғафур Раҳимовнинг "қора рўйхат"да бўлишига қарамай Халқаро Ҳаваскор бокс федерациясига муваққат раҳбар этиб тайинлангани юзасидан AIBA матбуот хизматига ёзма мурожаат қилди, лекин ҳозирча бирор жавоб ололмади.

Бокс 1904 йилдан буён Олимпиада ўйинлари дастурида бўлиб келмоқда.

Ўзбекистонлик боксчилар Риода 2016 йилда бўлиб ўтган Олимпиадада медаллар сони бўйича Кубани ҳам ортда қолдирганди.
Ўзбекистонлик боксчилар Риода 2016 йилда бўлиб ўтган Олимпиадада медаллар сони бўйича Кубани ҳам ортда қолдирганди.

Ўзбекистонлик боксчилар эса, Риода 2016 йилда бўлиб ўтган Олимпиадада 3та олтин, 2та кумуш ва 2та бронза - жаъми 7 та медал билан ушбу спортда пешқадам бўлиб келган Кубани ҳам ортда қолдириб, медаллар жадвали пешқадамига айланишганди.

Олимпиада ўйинлари 2020 йилда Токиода 24 июлдан 9 августгача бўлиб ўтади.

XS
SM
MD
LG