Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:07

Вазир ўринбосари олий таълим соҳасидаги янгиликларни эълон қилди


2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул квотаси ўтган йилга нисбатан деярли 10 мингтага (14 фоизга), 57 907 дан 66 316 тага кўпайтирилади. Тўлов-шартнома пулининг оширилган ставкаси бўйича қўшимча қабул жорий этилади.

Бу маълумотлар 7 июнь куни Тошкентдаги Халқаро Пресс-клубда бўлиб ўтган матбуот анжуманида очиқланди. Олий ва ўрта-махсус таълим вазири биринчи ўринбосари Иномжон Мажидов иштирокида бўлиб ўтган анжуманда мана бу маълумотлар ҳам айтилди:

Олий ўқув юртларига камида 350 нафар юқори малакали мутахассис, ўқитувчи ва олимлар жалб этилади.

2017-2018 ўқув йилида Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус сиртқи бўлимига 100 нафар; Навоий давлат кончилик институтининг махсус сиртқи бўлимига 90 нафар; Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг махсус сиртқи бўлимига 80 нафар талаба қабул қилиш мақсад қилинган.

Олий таълимнинг кечки форматини ҳам қайта тиклаш назарда тутилган, ҳозирда бу соҳа бўйича жаҳондаги олий таълим муассасаларининг тажрибалари ўрганилмоқда.

Анжуманда айтилишича, Ўзбекистон Президенти 2017 йил 20 апрелда имзолаган "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорга биноан қабул қилинган дастурда ОТМларга қабул квоталарини 18 фоизга ошириш ва ОТМлар ўқув дастурига камида 350 нафар юқори малакали мутахассис, ўқитувчи ва олимларни жалб қилиш кўзда тутилган. Қабул квотасининг кенгайиши барча олий таълим муассасаларида босқичма-босқич амалга оширилади.

Ўзбекистон олий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ва 2017-2018 ўқув йили учун абитуриентлар қабулига бағишланган анжуманда,маҳаллий нашрларга кўра, Олий ва ўрта-махсус таълим вазири биринчи ўринбосари Иномжон Мажидов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат Тест Маркази директори Мажид Каримов ҳамда бир қатор олий ўқув юртлари ректорлари чиқиш қилган.

Вазир ўринбосари яна бир янгиликни эълон қилди. Унинг айтишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ташкил этилади.

“Идоранинг асосий мақсади — таълим ва ўқув-тарбия жараёнлари сифати устидан самарали давлат назоратини ўрнатишдир", - деган Иномжон Мажидов.

Тошкент Давлат университети Математика факультети собиқ ўқитувчиси,физика-математика фанлари доктори Собир Тўлаганов билан суҳбатда у кишидан вазир ўринбосари очиқлаган янгиликларга муносабатини сўрадик.

Физика-математика фанлари доктори Собир Тўлаганов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:15:13 0:00
Бевосита линк

Суҳбатдошимизнинг айтганларидан узиндилар:

Таълим инспекцияси тўғрисида:

"Бундай инспекциялар олдин ҳам кўп бўлган. Ҳар бир ўқув юртининг ўзида ҳам инспекциялар ташкил қилинган. Бироқ, бундай инспекцияни ташкил қилишдан олдин, у қарши курашадиган касаллик диагнози қўйилиши керак".

Олий таълим муассасаларига қабул қилишнинг жорий усули қай аҳволга тушиб қолгани тўғрисида:

"Қабул жараёнини назорат қилиш МХХга топширилган эди. Лекин, афсуски, ўзим гувоҳи бўлганман, МХХ бу усулнинг бузилишига, тест синовларининг ноқонуний ўтишига хизмат қилиб берди".

Сиртқи таълим ҳақида:

"Таълимнинг сиртқи шакли унинг умумий сифати ёмонлиги учун бекор қилинган эди. Таълим сифати ҳануз кўтарилгани йўқ. Мана шундай шароитда қандай кадр тайёрлаш мумкин?!"

Чет мамлакатларда ишлаб юрган ўзбек профессор-ўқитувчилар ҳақда:

"Президент қарорида чет эллик мутахассисларни Ўзбекистонга таклиф қилиш ҳақида ҳам гап бор. Лекин, айни пайтда ўзимизнинг малакали кадрларимиз чет элларда ишлашаяпти. Малайзияда, Туркияда, ҳатто Покистонда, Европада, Америкада ишлаётганлар бор. Шуларни қайтариш ҳақида ўйлаш керак".

XS
SM
MD
LG