Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:39

“Маслаҳат беринглар, келиним туғиш арафасида отасиникига кетиб қолди”


Uzbekistan- Banner OzodMaktub
Uzbekistan- Banner OzodMaktub

Озодлик учун мавзунинг "ўгайи" йўқ. Лекин, шундай бўлса-да, қайнона-келин, эр-хотин можароларига деярли киришган эмасмиз. Куни кеча почтамизга тошкентлик бир қайнонадан келган хатни, ўйлай-ўйлай, эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик. Чунки, хат муаллифига ўзимиз нима деб маслаҳат беришни билмадик. Балки, маслаҳатни Сиз берарсиз?

Русча ҳарфтергичда ёзилган хатнинг ў,қ,ғ,ҳсинигина ўнгладик. Бошқа ҳеч нарсасига тегмадик. Хат муаллифи шеваси колоритини сақлаб қолишни тўғри, деб топдик.

Демак, қуйида қайнонанинг хати:

“Маслаҳатилага муҳтожман. Келиним уйига кетип қолди, тўйи ўтканига энди 10 ой бўлганди. Ҳозир 34 ҳафталик ҳомиладор. Кетип қогани сабабини сўрасейиз, арзигули сабабам йўқ. Келинимга тўй пайти мебелиниям, пардасиниям, хулласки, нина-ипигача ўзимиз қиганмиз, яъни куёв тараф.

Бўйида бўлмаган пайти дўхтиримга обориб даволаттирдим. Гормон бузилиши оқибатида ҳомила ушлолмаслик ташхисини қўйишди, даволанди, кейин бўйида бўлди. Нима лозим бўлса, ҳаммасини қилдик, егиси кеган нарсани ўғлим йў демасдан оберди, биринчи фарзанд – ҳарҳолда ҳаяжони бошқача бўларкан-де.

Нурафшон кўчасидан енги уй олдик, ишлаб турган холодильнигиммиям қўймадим, енги холодильник, автомат кир мошина, пол артса қийналмасин, қўлини совуқ сувга урмасин деб латтасини ўзи сиқадиган пол ювадиган челаккача оберганман. Худога шукр, қарзга ботми тўй қилдик, тўйдан кейин ўғлим янги мошинаям олди.

Келиним иҳ деса дўхтирга обордик. Тўйдан кейин ўзим бозорга опчиқиб нечи марта янги кўйнаклар оберганман. Концерт, ресторанларга обордим, “Райҳон” ресторанига нечи марта оборганимиз эсимдаям йўқ. Хулласки, камчилиги йўғийди.

Қурбон ҳайитидан олдин больницага ётиши керагакан, ётқиздик, больницадан чиқиб бир кун уйда бўлди-де эртаси куни “3-4 кунга ойиммикига бориб келаман”, деб ўғлимдан рухсат сўради. Майли, дедик, обориб ташлади. Адасиникида 11 кун қоп кетди. Арафа ўтди, ҳайит ўтди – кемади.

Ўғлим шамоллаб ётиб қолди, ўзим қарадим. Арафа кунлари уй тозаладим, ҳайитга нарса пиширдимам, келинимдан дарак йўқ. Майда-чуйда гапла чиқишши бошлади, нимамуш, келиним 10 кундан бери отасиникида ўтирганмиш, лекин куёв хабар омабти! Бояқиш ўғлим дард чекиб кечаси билан ухломи чиқди-ку! У ёқда келиним телефонда гина қивотти, хотиниз уёда турсин, болейизам эсизда йўқ, деб. Қудаларимам эринг касалакан, бор уйингга деб бир оғиз этмади.

Уйимизда ўтирганда уйдигилари бир кунда 3-4 маҳал телефон қилиб, етмаганига эрга тейган опасию онасию сийниси келиб кетишши ўрганишти. Чунки ман уйда кўп бўмасидим, кундузи бу келинимми олдида, бошқа пайт яна бир ўғлиммикида бўламан.

Келиним уйига кетганида “қайнанаси (яъни ман) эрталабтан чойга кеволаркан”, деган гап чиқди. Шу гапга жаҳлимиз чиқти. Ўғлим уйдиги телефонни синдириб ташади, отеникида ўтирур, хотинлигин эсингга тушганида келасан, деди.

Бу орада ўзимам шамоллаб острий бронхит бўпқолдим. Иссиғим чиқсаям хотини йўғида кирларини ювиб дазмоллаб, ош-овқатини пишириб уйларини тозалаб ёнида ўтирдим.

Кейин эрке қудамиз ўғлимга телефон қилиб қизимми опкетин, бошимга ястиқ қилармидим, деди. Шундан кейин ўғлим бориб, хотинини опкелди. Ўғлим хотинига шарт қўйди, энди уйингга бир ойда бир марта обораман, уйиндигилаям ҳадеса кевурмасин, уйда қимиллами ўтирасан, телефон-мелефон йўқ, гаплашмоқчи бўсен ё мани, ё ойимми телефонидан гаплашасан, ойим эрталаб келаллами, кечаси келаллами, уйиндигилани иши бўмасин, шунга кўнсен яша, кўнмасен ҳозир лаш-лушингни йиғиштириб уйингга обориб қўяман, деди. Келиним рози бўлди. Шундан кейин тинчидик деб ўйлагандий.

Келиним туғишига яқин қолганда детский кийимла, туғишига нима кере бўлса ҳаммасини секин-секин тайёрлаб юрудим. Якшанба куни “Абу Cахий”га бориб, беланчак, детский каравот ва қоган нарсалани оламиз деб план қилдик. Якшанба куни нонушта вақтида яна келинимми отаси телефон қилди, нимамуш, опачаси келаркан, келинам уйига бориши керагакан. Ман нима бор уйизда, ўзи 11 кун ўтириб келдиз, кеганизга ҳали икки ҳафтаям бўмадику, деб эттиму ҳафсалам пир бўлиб уйдан чиқиб кеттим.

Ман кетгандан кейин яна телефон қивуришибти, икки соатга бўсаям кепкетсин деб. Ўғлими асаби бузилиб, абетгача ўтирасан кейин опкеламан, деб обориб ташабти. Абетта бориб опкеламан деб телефон қиса кайнатаси қизимми ранги кетиб қопти 5-6 кун уйимда қосин дебти. Ўғлим жаҳли чиқиб, обутирвурин қизиззи, куёв силага ўйинчо бўпқолдими, деб жаҳли чиқиб кетти.

Мана, кетганига 4 кун бўлди. Энди бошқа гап чиқти. Овсиним ўртада туриб топганиди келинимми. Шу овсиним телефон қиб сўраса, қудамиз қайнанаси бўмаса яшатаман қизимми, бўмаса йўқ, деганмиш. Бунга нима дисила? Ўғлим бу гаппи эшитиб, энди яшамиман, бунақа хотинни манга кереги йўқ, деб ўтирибти. Кеча келиним смс ёзворибти, бориб нарсаларимми опкеламан, ажрашмоқчиман деб. Кутвоммиз, ҳали келишгани йўқ. Ман ўғлимми оиласи бузилишига қаршиман. Энди қандо йўл тутай? Илтимос, маслаҳатилага муҳтожман, яхшилар!”

XS
SM
MD
LG