Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:22

Самарқандда Президентга арз қилган аёлни сўккан мулозим жаримага тортилди (ВИДЕО)


Арзгўйни сўккан мулозим
Арзгўйни сўккан мулозим

Самарқанд вилояти Самарқанд тумани Қўштамғали ҚФЙ раиси Баҳром Қўзиев порталга ëзган аëлни сўккани учун жазоланди. Озодлик можаро тафсилотларини ўрганар экан, қуйи поғонадаги баъзи раҳбарларнинг ҳуқуқий саводхонлиги талаб даражасида эмаслигини аниқлади. Хусусан, жазоланган раҳбар ҳам жаримани саводсизлиги билан "ишлаб топгани" маълум бўлди. Озодлик тасарруфида можаро акс этган видеотасвир мавжуд.

Самарқандда Президентга арз қилган аёлни сўккан мулозим жаримага тортилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:10 0:00

Туман ҳокими ҳуқуқшуносининг Озодликка айтишича¸ ўтган ҳафта Самарқанд туман судининг Навбаҳор маҳалласида ўтказган сайëр суд мажлиси қарор чиқариб, сўконғич мулозимни жаримага тортган:

- Қўштамғали маҳалласида истиқомат қиладиган 52 яшар Мусаева Мастурани ҳақорат қилгани учун айни маҳалла раиси Баҳром Қўзиев энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида жаримага тортилди. Бу - суд ҳукми, унга ҳокимлик аралаша олмайди. Агар томонлар норози бўлса кассация тартибида шикоят ëзиши учун яна бир ҳафта вақт бор¸ деди туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси.

Жабрланувчи ҳукмдан норози

Мулозим тарафидан уят сўзлар билан ҳақорат қилинган самарқандлик онанинг ўғли Озодликка ҳақоратланиш акс этган видеони юбориб, ҳукмдан норози эканлигини айтди:

- Бор-йўғи энг кам ойликнинг 5 бараварига тенг жаримага тортишди. 750 минг сўм бу - юз доллар атрофида. Ҳеч бўлмаса юз баравар штраф қилсин эди. Видеони кўринглар? Қўзиев бечора онамни қандай сўкиб ташлаган! Онам ўшандан кейин руҳан чўкиб ëтиб қолди. Бошқа одам бўлганида онасини ҳақорат қилган одамни уриб ташлаган бўларди. Мен ҳам, онам ҳам, одоб сақлаб турдик. Агар онамни ҳимоя қилиб Қўзиевга ташланганимда мени мансабдор шаҳсни калтаклади, деб уч йилга қамашар эди. Мен бўлсам, қонуний йўлдан бориб, мулозимни судга бердим. Лекин енгил жазо берган суддан норозиман, деди жабрланган онанинг ўғли.

Онага қўшиб портал ҳам сўкилган

Самарқанд ҳокимлиги ҳуқушуносининг айтишича, Мастура Мусева уй масаласида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига шикоят қилган:

- Шикоятда исми келтирилган маҳалла раиси Баҳром Қўзиев масалани ҳушмуомалалик билан ҳал қилиш ўрнига арзгўй Мусаевга қўпол муомала қилган. Бунинг учун Қўзиев жазоланди. Лекин уй-жой масаласида Мусаева ноҳақ. Бу масалада порталга ва Мусаеванинг ўзига тушунтирилган, деди мулозим.

Озодлик тасарруфидаги видеода мулозим Қўзиевнинг онага қўшиб портал яъни Президентининг виртуал қабулхонасини ҳам ҳақорат қилгани акс этган.

Туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси эса “суд фақат арзгўйни ҳақорат қилганлиги масаласини” кўрганлигини айтади.

- Портални ҳақорат қилгани ҳақида шикоят ва далил йўқ. Маҳалла раиси Қўзиев дарғазаб бўлиб, "қаерга борсанг боравер¸ порталга борасанми бошқасигами¸ мен худо олдида ҳам, пайғамбар олдида ҳам жавоб бераман. Сен туҳматчисан", деган. Бу гаплар ҳақоратдан кўра¸ қўпол муомала деган класcификацияга тўғри келади, деди ғуқуқ

Озодлик тасарруфидаги видеотасвирда маҳалла раиси “ҳароми”¸ “педераст” бошқа иккита сўкиш сўзи ишлатилган.

Жанжал нимадан чиқди?

Мулозим дашномига нишон бўлган самарқандлик аëлнинг ўғли ўзлари яшайдииган уй тортиб олинаëтгани боис жанжал чиққании айтади:

- Тоғам мулозимлар билан тил бириктириб бизга расман тегишли бўлган уйни ўз номига ўтказмоқчи. Бизга 2006 йили Охунбобоев (ҳозир Қўштамғали) қишлоқ фуқаролар йиғини собиқ раиси марҳум Турдиев имозси билан 0.06 га ерни тоғам Шамсиддин Мусевдан олиб онам Мастура Мусева номига ўтказиш бўйича ҳужжат берилган. Шу ҳужжатни тоғам бекор қилдириб, уйни тортиб олмоқчи. Тоғам бу ишни маҳалла раиси Қўзиев кўмагида қилди. Биз порталга ариза ëзганимизни эшитган заҳоти келиб тўпалон кўтарди¸ деди суҳбатдош.

Озодлик тасарруфида бу иддаоларни тасдиқловчи ҳужжатлар тўплами бор. Айни пайтда туман расмийлари уйнинг Мастура Мусаевга эмас, балки Шамсиддин Мусаевга расман тегишли эканини айтмоқда:

- Сиз айтган қарор чиққан 2006 йилнинг 2 октябрида ер участкаси ажратиш¸ кўчмас мулкларни бировнинг номига ўтказиш каби ваколатлар қишлоқ фуқаролик йиғинидан олиниб нотариуса ўтказилган эди. Ўша пайтда қишлоқ фуқаролари йиғини раиси Турдиев ўзида ваколат бўлмаган ҳужжатга имзо чекиб, нотўғри йўналишни бошлаб кетган. У имзо чеккан ҳужжатнинг юридик кучи йўқ. Шу боис уй унинг бирламчи эгаси Шамсидин Мусаев номида қолаверади¸ деди ҳуқуқшунос.

XS
SM
MD
LG