Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 01:40

Қидирувдаги Бахтиёр: Президентимизга ишонганим учун қайтиб келдим!


Қорақалпоғистонда қидирилаëтган шахслар рўйхати.
Қорақалпоғистонда қидирилаëтган шахслар рўйхати.

4 йилдан буён Қирғизистонда яшаб юрган наманганлик Бахтиёр Ҳамроев 28 март куни Ўзбекистонга қайтиб келди. Наманганга етиб келиши биланоқ шаҳар ички ишлар бўлимига бориб, “таслим бўлган” Бахтиёр 1-2 соатга чўзилган суҳбатдан сўнг қўйиб юборилди ва у шу кунда келажакка режалар тузиш билан банд.

4 йилдан буён қидирувда бўлган 38 яшар Бахтиёр Ҳамроев яшайдиган ҳудуд участка нозирининг Озодликка айтишича, у қайтиб келиши биланоқ қидирувдагилар рўйхатидан чиқарилган.

Озодлик мухбири 3 апрель куни Бахтиёр Ҳамроевни Ички ишлар вазирлиги расмий сайтидаги қидирувдагилар рўйхатидан топмади.

Бахтиёр билан суҳбатдан маълум бўлишича, у 2014 йил, 19 сентябрь куни Ўзбекистондан чиқиб кетган куни укаси Баҳриддин қўлга олинган. 3 фарзанднинг отаси Баҳриддин, акаси Бахтиёрнинг айтишича, ҳозирда Жаслиқдаги лагерда қамоқ муддатини ўтамоқда.

Қидирувдаги Бахтиёр: Президентимизга ишонганим учун қайтиб келдим
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:15:28 0:00
Бевосита линк

“28 март куни Наманганга кириб келишим биланоқ тўғри ички ишлар бўлимига бориб, ўзимни топширдим, гуноҳларим борлигини, лекин Президентимизнинг “қўли қонга ботмаган бўлса, кечираман деганларини эшитиб келдим”, дедим. Сизларнинг Озодликда шу мавзуда берган эшиттиришларингиз ҳам менга далда бўлди”, - деди 4 фарзанднинг отаси Бахтиёр 3 апрель куни Намангандаги ўз уйида туриб Озодликка берган суҳбатида.

Унинг айтишича, бўлимда ходимлар у билан яхши муомалада бўлган, ҳатто қарийб икки соатга чўзилган суҳбат тугагач, хизмат машинасида уйига элтиб қўйишган.

Бахтиёр нега қидирувга берилган эди?

Бахтиёрнинг айтишича, у 2014 йилнинг 19 сентябрида Ўзбекистондан чиқиб кетганича, Қирғизистон пойтахтида яшаб юрган. Мамлакатдан чиқиб кетишига эса, “ноқонуний диний йиғилишларга бориб қолгани”, ўшандай йиғилишларга алоқаси бор танишлари қўлга олина бошлагани сабаб бўлган.

Ҳамроевнинг айтишича, у Жиноят кодексининг 159, ҳамда 244- моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилиниб, қидирувга берилган.

Бахтиёр қайтиш қарорига қандай келди?

Бахтиёр билан суҳбатдан маълум бўлишича, унинг қайтиш қарори ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолгани йўқ. Бишкекдалигида Бахтиёр билан унинг яқинлари, участка нозири, бошқа ходимлар телефон орқали алоқага чиққан, қўрқмай қайтиб келиши мумкинлигини айтган.

Озодлик мухбири Бахтиёр яшайдиган ҳудуд участка нозири Нозимжонга (фамилиясини айтмади) кўра, у масъул бўлган ҳудудда қидирув эълон қилинган яна икки фуқаро бор. “Уларнинг қаердалигини яқинлари айтмаяпти, шунинг учун ҳозирча боғлана олганимиз йўқ”, - деди участка нозири.

Бахтиёр Ҳамроев қидирувдагилар рўйхатидан чиқарилдими, деган саволга участка нозири “Қайтиб келдию, чиқариладида”, деб жавоб берди.

Ички ишлар вазирлиги расмий сайтида илиниб турган қидирувдагилар рўйхатида Бахтиёр Ҳамроев бўлганми-йўқми – номаълум. Бироқ 3 апрель куни рўйхатдан бу исмни топмадик.

Суҳбат давомида Бахтиёр Ҳамроевдан “Келганингизга 6 кун бўлибди, милиция ходимлари келиб ё чақириб безовта қилмаятими, кўнглингиз хотиржамми?” деб сўрадик.

“Кўнглим хотиржам”,- деди у.

Қочмаган ука Жаслиқда

Маълум бўлишича, Бахтиёр 2014 йил, 19 сентябрь куни Ўзбекистондан чиқиб кетган куни унинг укаси Баҳриддин қўлга олинган. 3 фарзанднинг отаси Баҳриддин, акаси Бахтиёрнинг айтишича, ҳозирда Жаслиқдаги лагерда қамоқ муддатини ўтамоқда.

“Фурсатдан фойдаланиб, Президентмиздан укамни ҳам афв қилишини илтимос қиламан”, - деди Бахтиёр Ҳамроев.

Бахтиёрдан бошқа ҳам қайтганлар бор

Наманганлик бу йигит ватанига қайтиб келган қидирувдаги дастлабки ўзбекистонлик эмас. Озодлик ўтган ойда марғилонлик Ботиржон Ибрагимовнинг қайтгани тўғрисида хабар қилган эди. Ўшанда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати, бу хабарни тасдиқлар экан, Ботиржон Ибрагимов ҳибсга олинмагани ва унга нисбатан очилган жиноят иши бўйича очиқда тергов қилинишини билдирган эди.

Қора рўйхатнинг қисқариши

Шавкат Мирзиёев президентликка сайланганидан олти ой вақт ўтгандан сўнг Ўзбекистонда диний айбловлар билан қамалган оилаларни реабилитация қилиш амалиёти бошланган эди.

Жойларда ҳокимлик, ички ишлар, прокуратура, давлат хавфсизлиги ходимлари уйма-уй юриб, уларнинг қора рўйхатдан чиқарилгани ва мўътадил ҳаёт тарзига қайтишига ёрдам беражакларини айтиш тадбирлари олиб борилди.

2017 йилнинг 15 июнь куни президент Мирзиёев мамлакат имомлари ва диний хизматчилар иштирокида ўтказган видеоселектор мажлисида "қора рўйхат"га тушган диндорларни қайта текшириш, қамоқдаги диндорларнинг оиласи билан ишлаш ҳақида топшириқ берган эди

2017 йилнинг 1 сентябрида Тошкентдаги Хасти Имом масжиди ҳовлисидаги Бароқхон мадрасасида имом хатиблар билан учрашар экан президент, "қора рўйхат"да турган 17 минг мусулмондан 16 мингтаси рўйхатдан чиқарилгани ва улардан 9 минг 500 нафари иш билан таъминланганини айтган эди.

"Озгина хатоси учун, телефонида биттасига билиб-билмай бирор нарса кўрсатиб, жўнатиб қўйгани учун ҳам оқимчига чиқариб, рўйхатга қўшилаверган, ўзи яхши, тоза одам бўлса ҳам. Бу рўйхатдагиларнинг ҳаммаси билан гаплашиб, текшириб, оқлайсизлар. Йилнинг охирида менга ҳисоботини берасизлар, деб айтди", деб президентнинг ушбу учрашувда айтганларидан иқтибос келтирган эди Озодлик суҳбатлашган йиғин иштирокчиларидан бири.

Самарқанд вилояти ҳокими ва куч ишлатар тизимлари раҳбарлари қидирувга берилган хориждаги ўзбекистонликларни ватанга қайтишга даъват қилди. Вилоят ҳокими Туроб Жўраев 12 март куни ўтказган йиғилишда Ўзбекистонга қайтганларни қамамасликка ўзи кафил бўлишига ваъда берди.

XS
SM
MD
LG