Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 00:28

Имом Бухорий сиймосини ўзбек рассоми илк бор катта полотнода акс эттирди


Рассом Аҳмад Умаровнинг “Имом Бухорийнинг Ҳартанг қишлоғига ташрифи” асари.
Рассом Аҳмад Умаровнинг “Имом Бухорийнинг Ҳартанг қишлоғига ташрифи” асари.

Самарқандлик 60 яшар ўзбек рассоми¸ Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Аҳмад Умаров Имом Бухорий ҳақида эпик полотно яратди.

Озодлик билан суҳбатда рассом уч йил умрини сарфлаб яратган асарини яқинда Самарқандда ташкил қилиниши кутилаëтган Имом Бухорий номидаги халқаро тадқиқотлари марказига совға қилиш ниятини билдирди.

Эни 3 метр ва бўйи 2 метрлик¸ дастгоҳли мойбўëқ жанрида яратилган бу асар “Имом Бухорийнинг Ҳартанг қишлоғига ташрифи” деб аталади.

Рассомнинг кейинги уч йиллик меҳнат маҳсули бўлган бу асарни¸ эскиз-қоралама тарзида ҳам кўрган самарқандлик блоггер Тошпўлат Рахматуллаевнинг Озодликка айтишича, Аҳмад Умаров Имом Бухорий образини ишонарали ярата олган:

- Асар портрет эмас ҳикоя услубида яратилган. Сафарга шайланган карвон¸ имомни ҳибсга олишга келган икки миршаб ва вазиятни кузатаëтган чол ва набира учлиги ўртасида оқ кийинган Бухорий образини кўрамиз. Бу персонажлар Самарқанд яқинидаги қишлоқларнинг типик манзараси фонида реалистик услубда ифодаланган, дейди блоггер.

Рассом Аҳмад Умаров. Блоггер Тошпўлат Раҳматуллаевга оид фото
Рассом Аҳмад Умаров. Блоггер Тошпўлат Раҳматуллаевга оид фото

Рассом Аҳмад Умаров Озодлик билан суҳбатда асарнинг яратилиш тарихини гапириб берди:

- Тарихга қизиқаман. Убайдулла Уватовнинг Имом Бухорий асарини ўқиб Бухорий сиймосини Интернетдан излаб топа олмадим. Битта портретга кўзим тушди. 1969 йил Миср почта вазирлиги чоп қилган марка эди у. Жуда қари қилиб тасвирлашган. Бухорий бор йўғи 60 ëшга кирган бўлса, нега уни бунча қаритиб юборишибди, деган ўйда изланишни бошлаб юбордим¸ дейди рассом.

Унга кўра¸ расмда акс этган чинорлар Бухорийнинг боқийлиги тимсоли бўлса¸ йўлга чиқаëтган карвон авлодларга юборилган меросини билдиради. Миршаблар эса Бухорийнинг машаққат ва тазйиқ тўла ҳаëтига ишорат, дейди рассом.

Рассом Аҳмад Умаров 1981 йили Низомий номли Тошкент давлат педагогика университетининг бадиий графика факультетини тугатган. Озодлик билан суҳбатда Умаров таниқли рассомлар Малик Набиев ва Шуҳрат Абдурашидов каби устозлардан расм чизиш маҳоратини ўрганганлигини мамнуният билан эслади

- Шуҳрат Абдурашидов устозим эди. Раҳматлик эрта ўлиб кетди. Сюжет¸ ранг, ëруғ ва соя нималигини ўргатган эди. Бугунги чизган асаримда Абдурашидовга ҳос ҳикоя услубида тасвирлашга уриндим. Энди асарим ҳақида санъатшунослар гапирса арзийди, дейди Умаров.

Илк бор ўзбек рассоми Имом Бухорий ҳақида эпик полотно яратди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:27 0:00

Россия Бадиий академияси аъзоси¸ Арт-Релиз журнали редактори¸ рассом ва мунаққид Александра Загряжская Рябичева Озодлик билан суҳбатда “Имом Бухорийнинг Ҳартанг қишлоғига ташрифи” асарига яхши баҳо берди:

- Жуда чиройли расм. Ранглар жуда тоза ва уйғун. Оқ рангга нисбатан дарахтлар¸ осмон ва бошқа предметлар ўртасидаги мутаносиблик жуда майин. Контрастнинг озлиги эса¸асар воқелигининг узоқ ўтмишда бўлганини бизга ҳис қилдиради, деди мунаққид.

XS
SM
MD
LG