Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:35

Андижонлик аёл: Эримни Москвада Ўзбекистон МХХ ходимлари қўлга олди (ФОТО)


Ҳавасбек Алижонов (ўнгда) Москва марказида ушланди.
Ҳавасбек Алижонов (ўнгда) Москва марказида ушланди.

Россияда "қочқинлик сўровчи" мақомида юрган андижонлик Ҳавасбек Алижонов 1 ноябрь куниМоскванинг Фрунзенская метроси яқинида номаълум шахслар томонидан ушланди. Бу ҳақда Озодликка ҳодиса жойидан Алижоновнинг турмуш ўртоғи хабар қилди. Унинг айтишича, қора кийим кийган, миллати ўзбек уч шахс унга Ўзбекистон махфий хизмати ҳужжатларини кўрсатган.

Бу хабарни Озодликка етказган унинг рафиқаси Зулҳумор Алижонованинг ишонишича, қора кийимда бўлган бу шахслар Ўзбекистон хавфсизлик хизмати ходимларидир:

Зулхумор Алижонова:"Эримни МХХчилар олиб кетаяпти!"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:36 0:00
Бевосита линк

- Уч киши – қора кийимда, кепка кийганлар келиб, Ўзбекистон ҳужжатларини кўрсатишди. “Фрунзенский” метроси, Комсомолский проспект, 31 уйда, “Азбука вкуса” дўкони олдида. Улар “Евросеть” магазинидан “Сизлар телефон ютиб олдинглар!”, деб чақириб олди бизни. Мен “Қўйинг, дадаси. Тузоқ бўлиши мумкин”, десам, “Таваккал”, деди. Ҳозир ушлаб туришибди. Эримни олиб кетишса, бешта бола билан мен нима қиламан?! Ўзбек спецслужбасиданмиз, дейишди. Машина кутаяпти, деди Зулҳумор.

Алижоновларни тўхтатган шахслар МХХ ҳужжатларини кўрсатди
Алижоновларни тўхтатган шахслар МХХ ҳужжатларини кўрсатди

Шу пайт телефонда гапираётган Зулҳуморнинг олдига келган шахслардан бири “Озодликка телефон қилдингми?”, деб савол берди.

Бироз вақтдан кейин Зулҳумор Алижонова полиция чақиртиргани ва формадаги одамлар билан бирга “Хамовники” полиция бўлимига кетаётганини маълум қилди.

5 фарзанднинг отаси Ҳ.Алижонов анчадан буён Ўзбекистонда қидирувда
5 фарзанднинг отаси Ҳ.Алижонов анчадан буён Ўзбекистонда қидирувда

Андижонлик қочқин Алижоновлар оиласини ҳимоясига олган “Гражданское содействие” ташкилоти фаоли Елена Буртина ҳодисадан хабар топгани ва ўзбекистонлик эр-хотин ҳимоясига адвокат юборганини билдирди.

- Ҳавасбекнинг хотини менга телефон қилиб, айнан ҳозир уни ўғирлаб кетишаётганини айтди. Мен “Гражданское содействие” ташкилотини оёққа турғиздим, адвокат Роза Магомедова жўнатилди, Светлана Ганнушкина хабар топди. Қочқин бундай вазиятда ушланса дод-вой кўтариши лозим, уларга полицияга қўнғироқ қилишни айтдим. Ҳавасбекда яқингача вақтинчалик қочқинлик мақоми бор эди, муҳлати тугаши билан янгисига рад жавоби берилди. Бу рад жавоби устидан шикоят қилганмиз. Шу боис, усиз ҳам Алижоновлар оғир вазиятда – унга ҳеч қандай ҳужжат ҳам берилмаган, деди ҳуқуқ фаоли Елена Буртина.

Суҳбатдош, ҳар ҳолда, қочқинлик мақомида бўлганларни ҳибсга олиш ёки олиб кетишнинг ўзи ноқонуний амаллар эканига ҳам эътиборимизни қаратди.

Озодлик андижонлик Алижоновлар оиласи билан боғлиқ вазиятни анчадан буён кузатиб келади.

2013 йилда Зулҳумор Алижонова ва унинг тўрт фарзанди 4 октябрь куни Бишкекдан Москвага учиб келганларидан сўнг олдинига депортация қилинадиганлар учун мўлжалланган изоляторда, кейин эса Домодедово аэропорти транзит ҳудудида қолганлар. Уларнинг депортация қилинишига Москвадаги “Гражданское содействие” ҳуқуқни ҳимоя қилиш қўмитаси йўл қўймаган.

2013 йил, октябрда, Зулхумор Алижонова болалари билан Домодедово аэропорти ҳибсхонасида
2013 йил, октябрда, Зулхумор Алижонова болалари билан Домодедово аэропорти ҳибсхонасида

Алижоновлар оиласи бошлиғи Ҳавасбек ўзбек махсус хизматлари таъқибидан қутулиш учун аввалроқ Москвага келган. Диндор эри билан бирга Москвада бўлган Зулҳумор Алижонова бир муддат аввал яқинлари томонидан Қирғизистонга чиқариб юборилган тўрт фарзандини олиб келиш учун Бишкекка етиб борганди.

Ўтган йилнинг октябрида Россияда оиласи билан қочқинликда юрган Ҳавасбек Андижонда қолган ота-онасининг уйини қуролланган “қора ниқобли”лар босганини айтган эди.

Россияда 5 фарзанди туғилган, ўзи эса юрагида жарроҳлик амалиётини ўтказган Ҳавасбек Ўзбекистон махфий хизматлари томонидан қидирувга берилгани маълум.

XS
SM
MD
LG