Швеция суди жорий йил апрелида юк машинасини Стокҳолм кўчаларидаги пиёдалар устига ҳайдаб, беш кишини ўлдирган ўзбек Раҳмат Оқиловга берилган судгача қамоқда сақлаш муддатини узайтирди.
23 ноябрь куни Стокҳолм суди Оқилов 21 декабргача ушлаб турилишини билдирди.
Оқилов 2017 йил 7 апрель тушликдан кейин Стокҳолм марказида юк машинасини пиёдалар устига ҳайдаши оқибатида 11 яшар бир қизалоқ дохил 5 одам ҳалок бўлган, 14 киши жароҳатланган эди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Оқилов 2014 йил Ўзбекистонни тарк этиб, Швецияга кетанини, ўша ерда уни “Ислом давлати” радикал гуруҳи ёллаганини айтган.
2016 йилдан бери Стокҳолмдан ташқари Европанинг бир неча шаҳрида, жумладан, Барселона, Лондон, Берлин ва Ниццада автобиллар ёрдамида террор ҳужумлари амалга оширилди.
Бундай ҳужумлардан сўнггисини АҚШда яшаётган ўзбекистонлик Сайфулло Соипов амалга оширди. АҚШнинг Патерсон шаҳарчасида яшаб келган Соипов 31 октябрь куни Нью-Йоркнинг одам гавжум кўчаларидан бирида ҳаракатланаëтганларга юк машинаси билан ҳужум қилган эди.
21 ноябрь куни Нью-Йоркнинг Манҳеттен федерал маҳкамасида ўзбекистонлик муҳожир Сайфулла Соиповга нисбатан расмий айблов эълон қилинди.
22 та оғир жиноят¸ хусусан¸ "Ислом давлати" гуруҳига моддий ëрдам кўрсатиш¸ саккизта қотиллик¸ 12 марта қотилликка уриниш каби айблар маҳкамада ўз тасдиғини топса¸ Соиповга ўлим жазоси тайинланиши мумкин.