Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:09

Дунё бўйлаб террор ҳужумлари содир этишда айбланган ўзбекларнинг машъум рўйхати (ВИДЕО)


Ўзбеклар нега террор ҳужумларини содир этяпти?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:36 0:00

Нью-Йоркдаги ҳужумда айбланиб ўзбекистонлик 29 яшар Сайфулло Соипов ҳибсга олинди. Бир ҳафта аввал Нью-Йоркда Абдурасул Жўрабоев ИШИДга моддий ёрдам берганликда айбланиб, 15 йилга қамалди. Сўнгги беш йил ичида АҚШда жами ўнга яқин ўзбекистонлик террорчиликда айбланиб ушланди. Жорий йилда дунёни ларзага келтирган учта террор ҳуружи - Стокҳолм, Истанбул ва Петербургдаги ҳужумларда ҳам ўзбеклар айбланди. Ўзбеклар томонидан содир этилган ҳужумларда жами 68 киши ҳалок бўлган.

Сайфулло Соипов

Сайфулло Соипов
Сайфулло Соипов

2017 йил 31 октябрда Нью-Йоркда автоулов билан содир этилган ҳужумда 8 киши ҳалок бўлди, ўндан зиёд киши жароҳатланди. Ушбу ҳужум Нью-Йоркда 2001 йил, 11 сентябрда Жаҳон Савдо марказининг эгизак биноларига қилинган ҳужумдан кейин амалга оширилган энг қонли террор ҳужум экани айтилмоқда. Ҳужумда гумонланиб, тошкентлик Сайфулло Соипов ҳибсга олинди. 29 яшар Соипов 2010 йилдан буён АҚШда яшаб келган.

Абдурасул Жўрабоев

Абдурасул Жўрабоев чапдан биринчи (Сурат суд жараёнида чизилган)
Абдурасул Жўрабоев чапдан биринчи (Сурат суд жараёнида чизилган)

​АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида яшаб келган асли ўзбекистонлик Абдурасул Жўрабоев “Исломий давлат” гуруҳига моддий ёрдам бериб келганликда айбланиб, 15 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақдаги ҳукм АҚШда 2017 йил 27 октябрь куни ўқилди. Маълумотларга кўра, Абдурасул Жўрабоев Интернетда, агар “Исломий давлат”дан тегишли амр олса, АҚШ президенти Барак Обамага суиқасд қилишга ёки Кони Айлейд оролидаги дам олиш ҳудудида портлаш содир этишга тайёр экани ҳақида хабар қолдирган.

Раҳмат Оқилов

Раҳмат Оқилов
Раҳмат Оқилов

​2017 йил 7 апрель тушликдан кейин Стокҳолм марказида ўзбекистонлик Раҳмат Оқилов юк машинасини пиёдалар устига ҳайдаши оқибатида 11 яшар бир қизалоқ дохил 5 одам ҳалок бўлди. Ҳужумда яна 14 киши жароҳатланди. Ҳужумдан бир неча соат ўтиб, полиция Раҳмат Оқиловни тутишга муваффақ бўлди. Полицияга кўра, асли самарқандлик Раҳмат Оқилов Швецияга 2014 йилда келиб, сиёсий бошпана сўраган, аммо 2016 йил июнида рад жавобини олган. Швеция полицияси баёнотига кўра, ўтган йилнинг 16 декабрида Оқиловга Швецияни тарк этиши учун тўрт ҳафта муҳлат берилган. Аммо Оқилов ғойиб бўлгач, миграция хизмати унинг ишини Швеция полициясига топширган.

Абдулқодир Машарипов - Абу Муҳаммад Хуросоний

Абдулқодир Машарипов
Абдулқодир Машарипов

2017 йил 1 январга ўтар кечаси Истанбулдаги тунги клубда ўзбекистонлик Абдулқодир Машарипов - Абу Муҳаммад Хуросоний лақабли 34 ёшли шахс томонидан амалга оширилган қуролли ҳужумда 39 киши ўлган, 69 киши жароҳатланганди. Ҳужум учун масъулиятни “Ислом давлати” экстремист гуруҳи зиммасига олган. Истанбул бош прокуратураси Машариповга 40та умрбод қамоқ жазоси, шунингдек қотиллик ҳамда бошқа жиноятлари учун қўшимча 2397 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилишни сўрашди.

Фазлиддин Қурбонов

Фазлиддин Қурбонов
Фазлиддин Қурбонов

Ўзбекистонлик қочқин Фазлиддин Қурбонов АҚШда ҳарбий академияга ҳужум режалаганликда айбланиб, 25 йилга озодликдан маҳрум этилди. Қамоқдан сўнг уни депортация кутмоқда. Қурбонов иши бўйича суд ҳукми 2016 йил 7 январь куни чиқарилди. Прокурорнинг айтишича, Қурбонов “Ўзбекистон Исломий ҳаракати” террор ташкилоти билан алоқадор “жиҳодчи” бўлиб ҳисобланишини, портлаш мосламалари таркибий қисмларини етказиб бериш билан шуғулланган. Америка Қўшма Штатларига 2010 йили қочқин сифатида борган Қурбонов 2013 йили Айдаҳо штатининг Бойси шаҳрида ўз квартирасида ҳибсга олинган эди.

Улуғбек Қодиров

Улуғбек Қодиров
Улуғбек Қодиров

АҚШнинг Бирмингем округидаги Федерал суд АҚШ президенти Барак Обамани ўлдирмоқчи бўлганини тан олган ўзбекистонлик Улуғбек Қодиров иши бўйича 2012 йил 13 июл куни ҳукмни эълон қилди. 22 ёшли Улуғбек Қодиров 15 йилга озодликдан махрум этилди. АҚШда ноқонуний яшаб келган Улуғбек Қодиров 2011 йил 13 июлида Алабама штатининг Бирмингем шаҳри яқинидаги мотелда ўзини қурол сотувчи деб танитган махфий хизмат агентидан қурол сотиб олаётган пайтда ҳибсга олинган.

Жамшид Мухторов

Жамшид Мухторов
Жамшид Мухторов

2012 йилнинг 21 январь куни Чикагода 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси Жамшид Мухторов ҳибсга олинди. Мухторовга "Ислом давлати" (ИД) экстремист гуруҳини қўллаш билан боғлиқ айблов қўйилган. Мухторов ИД ва Покистонда жойлашган экстремист гуруҳларга телефон ва бошқа электроник жиҳозларни яширинча етказиб беришда айбланган. У Колорадо штатида сиёсий қочқин мақомини олган. Мухторов иши билан боғлиқ маҳкама 5 йил ичида бир неча бор қолдирилди.

Бахтиёр Жумаев

2012 йилнинг мартида Филадельфия шаҳрида ўзбекистонлик Бахтиëр Жумаев террорчиликка алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинган эди. 45 ёшли Бахтиёр Жумаев АҚШда муддати тугаган виза билан яшаб келгани маълум бўлган. У АҚШ ва Ўзбекистонда террорчи ташкилотлар сирасига киритилган Иломий Жиҳод Иттифоқи гуруҳига молиявий кўмак кўрсатганликда айбланмоқда. Бу айблов Жумаевнинг террорчилик фаолиятида айбланаётган Ўзбекистоннинг яна бир фуқароси Жамшид Мухторовга 300 АҚШ долларига ёзилган чек юборгани факти асос бўлган.

Аброр Ҳабибов, Дилҳаёт Қосимов ва Акмал Зокиров

АҚШда қўлга олинган ўзбеклар судга олиб келинган пайтда чизилган сурат, Нью-Йорк, 2015 йил, 25 февраль.
АҚШда қўлга олинган ўзбеклар судга олиб келинган пайтда чизилган сурат, Нью-Йорк, 2015 йил, 25 февраль.

2017 йил августида Қўшма Штатларда ноқонуний равишда яшаб келган Аброр Ҳабибов "Ислом давлати" террор гуруҳига ёрдам беришни режалаганлик юзасидан билдирилган айбловларни тан олди. Аброр Ҳабибов Америкага 2006 йилда қонуний равишда кириб келган, бироқ визаси битгандан кейин у АҚШда ноқонуний равишда ишлаган. Ҳабибов АҚШнинг шарқий штатларида савдо билан шуғулланган, бир неча дўконларни юритган. Ҳабибов Абдурасул Жўрабоевнинг шериги сифатида ҳибсга олинган. Шунингдек, уларнинг яна икки шериги- ўзбекистонлик Дилҳаёт Қосимов ва Акмал Зокиров ҳам Нью Йорк ҳибсхонасида ушлаб турилибди.

Акбаржон Жалилов

Акбаржон Жалилов
Акбаржон Жалилов

Қирғизистонлик этник ўзбек Акбаржон Жалилов 2017 йилнинг 3 апрелида Петербургдаги метро бекатларида содир этилган ҳудкушлик ҳужумини содир этганликда айбланди. Ушбу ҳужумда 16 нафар йўловчи, жумладан, Акбаржон Жалилов ҳам ҳалок бўлди, юздан зиёд киши тиббий ёрдамга мурожаат қилди. Қирғизистонлик яна уч ўзбек - Баҳром Эргашев, Иброҳимжон Эрматов ва Муҳаммадюсуф Мирзаалимовлар ҳам ушбу ҳужумга алоқадорлик айби билан ҳибсга олинди. Яна бир ўшлик ўзбек қидирувга берилган. Россия матбуоти Санкт-Петербург метросидаги портлаш ижрочиларини ИШИДга алоқадор деб эълон қилганига қарамай¸ бу теракт учун масъулиятни Ал-Қоида террор гуруҳига алоқадор "Имом Шомил батальони" ўз зиммасига олди.

XS
SM
MD
LG