Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:07

Қурултой: Журналистнинг мансабдорларни танқид қилиш ҳуқуқи олиб қўйилдими?


Депутат Тошқулов
Депутат Тошқулов

Ўзбекистон телеканалларидаги информацион дастурлардан бошқа кўрсатувларни жонли эфирга бериш тўхтатилгани ортидан Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси, 41 яшар депутат Абдуқодир Тошқулов давлат мулозимларини ҳимоялаб, фикр билдирди.

Депутат Би-би-сининг Фейсбук саҳифасида қолдирган шарҳида Халқаро пресс-клуб кўрсатувларининг олиб борувчиси Шерзод Қудратхўжаевни давлат мулозимларига беписанд бўлганликда айблади. Қудратхўжаевни “юзтубан”, деб атаган депутат журналистнинг нияти холис эмаслигига ишора қилади:

“Ҳар бир амал ниятга боғлиқ. Ҳурматли модераторларимизнинг ниятлари муаммолар ечими, инсонлар мушкулини осон қилиш, умуман олганда эзгулик бўлганда эди, бу каби юзтубан бўлмасдилар”, деб ëзғирган депутат битиклари давомида журналист Шерзод Қудратхўжаевнинг ҳаракатларида “раҳбарга яхши кўриниш илинжидаги шахсий манфаатлари уфуриб турди”, деб иддао қилади.

Фейсбукда қолдирган пости давомида депутат Тошқулов мулозимлар ҳимоя қилиниши лозимлигини таъкидлайди:

“Ҳоким, Вазир, Сенатор ёки Депутат ҳам қайсидир онанинг фарзанди, кимнингдир устози. Ҳеч бир мамлакатда журналист мансабдорлар билан бундай беписанд муомала қилиб, буни дунёга кўз-кўз қилмайди“, деган депутат назарида журналистларнинг мулозимларга баҳо беришга ҳаққи йўқ: “Юқорида санаб ўтилган ҳокимиятлар вакилларига баҳо бериш Конституцияга мувофиқ Президент ва халққа берилган”, деб ёзади депутат.

Депутатнинг айтганлари ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилина бошлади. Муҳокамага қўшилганлардан бири, ўзбекистонлик журналист Улуғбек Ҳайдаров ЎзЛиДеп депутатини ОАВ ҳақидаги Ўзбекистон қонунларини билмасликда айблади:

- Бу депутатлар ҳеч бўлмаганда ўзлари чиқарган қонунларни ўқиб кўришса бўлар эди. ОАВ тўғрисидаги қонунда журналистларнинг мулозимлар фаолиятига баҳо беришига¸ танқид қилишига тўла кафолат берилган,- дейди журналист.

Бу мунозаралар Ўзбекистон телеканалларидаги информацион дастурлардан бошқа кўрсатувларни жонли эфирга бериш тўхтатилгани ортидан ижтимоиий тармоқларда қизиди. Озодликнинг Қурултой эшиттиришида Ўзбекистондсаги сўз эркинлиги билан боғлиқ сўнгги вазиятни муҳокама қилдик.

Қурултой эшиттириши
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:38:01 0:00

XS
SM
MD
LG