Линклар

Шошилинч хабар
26 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:58

Ўқитувчи уй вазифасини бажармаган ўқувчиларни урди, мактаб директори муаллим ёнини олди (ВИДЕО)


Озодликка воқеага бевосита гувоҳ бўлган шахс томонидан  6 май куни юборилган видеотасвирда ўқитувчи аёл дарс пайти ўқувчиларни доска олдида қаторасига териб ураётгани акс этган.
Озодликка воқеага бевосита гувоҳ бўлган шахс томонидан  6 май куни юборилган видеотасвирда ўқитувчи аёл дарс пайти ўқувчиларни доска олдида қаторасига териб ураётгани акс этган.

Озодликка воқеага бевосита гувоҳ бўлган шахс томонидан 6 май куни юборилган видеотасвирда ўқитувчи аёл дарс пайти ўқувчиларни доска олдида қаторасига териб ураётгани акс этган.

Видеодаги воқеа 30 апрель куни Жиззах шаҳридаги 16-мактабнинг 6-синфида содир бўлган.

Уч дақиқалик видеоëзувда синф хонасида ўқувчилар ўтиргани, бир аёл доска олдида турган болаларни қулоғи ва сочидан тортиб, юзи ва бошига шапалоқ тушираётгани акс этган.

Афтидан¸ яширин тарзда ëзиб олинган видеода воқеанинг боши ва охири тасвирга тушмаган.

Ўқувчиларни урган ўқитувчини мактаб директори ҳимоя қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:35 0:00

Озодликка маълум бўлишича¸ тасвирга туширилган воқеа Жиззах шаҳридаги 16-сонли мактабдаги физика дарси пайти содир бўлган.

Калтак еган ўқувчилардан бирининг онаси даъвосича, ўқитувчи фарзандини уйга вазифани бажармай келгани учун урган.

- Менинг боламни ҳам ураяпти. Дарсини қилмаган экан. Ўқитувчининг ўзи дарс ўтса бўладику. 45 минутни дарс ўтмай, "дарс қилмадинг", "ручканг йўқ", "дафтаринг йўқ", деб, бир нима баҳона топиб разбор қилиб тугатар экан. Доим урар экан. Эркак ўқитувчилари ҳам бор қаттиқ урадиган. Бир куни ўғлим оёғида калтак изи билан келди. “Муаллим скакалка билан урди”, дейди. Ураверганидан кейин боламнинг ўқишга иштиёқи тушиб кетди, "мактабга бормайман", дейди. Директорга борсак¸ "унақа ҳолат бўлмаган", деб ўзини олиб қочади. Охири синфдошларидан бири мана шу видеони олибди, - дейди калтакланган болалардан бирининг онаси.

Воқеага ойдинлик киритиш учун Озодлик Жиззах шаҳридаги 16-сонли мактаб директори Сожида Жўраевага боғланди.

Жўраева бу воқеадан хабари йўқ экани, лекин ҳолатни ўрганиб, натижаси бўйича маълумот беришни ваъда қилди.

- Агар қайси ўқитувчи калтаклаган бўлса¸ шу бугун бўшативораман. Лекин бизда ҳеч бир ўқитувчи болаларни калтакламайди. Биз болалардан ҳам сўрадик, ҳаммаси айтаяпти¸ ўқитувчи қўлини ҳам теккизмайди деб¸ - дейди Жўраева.

Жиззах вилояти Халқ таълими бошқармасининг Озодлик суҳбатлашган мулозими ўқитувчининг ўқувчиларига қўл қўтариши қабул қилиб бўлмас ҳолат эканини айтиб, воқеа юзасидан сурштирув ўтказилишини билдирди.

Видеотасвирда ўқувчиларни урган ўқитувчининг ўзи билан боғланишнинг имкони бўлмади.

Мактабларда зўравонлик

Ўзбекистон мактаб ва коллежлари ҳамда болалар боғчаларида ўқувчи ва тарбияланувчиларни ўқитувчилар калтаклагани ҳақида Озодлик илгари ҳам хабар берган.

Ўтган ой Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги 141-мактабнинг 9-синфида ўқитувчи ўз ўқувчиларини ураётгани акс этган видеони Озодлик эълон қилганидан сўнг ўқитувчи ишдан ҳайдалди.

Ўқитувчи ўқувчини урди. Озодлик суриштируви давомида ишдан кетиш тўғрисида ариза ёзди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:27 0:00

4 апрель куни эса Хоразм вилояти Хазорасп тумани Питнак шаҳридаги 3-сон ўрта мактабнинг 6-синф ўқувчиси Достон Султонов "Миллий истиқлол ғояси фани"дан дарс берувчи ўқитувчиси калтаклаб, тан жароҳати етказгани ҳақда Озодликка шикоят қилган эди. Зўравон ўқитувчи бир ҳафта ўтиб ишдан олинди.

Хоразмлик 13 ёшли ўқувчи устози аёвсиз дўппослагани ҳақида Озодликка шикоят қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:46 0:00
Бевосита линк

Хоразм вилояти Боғот туманидаги спорт мактаб интернати спорт мураббийси эса март ойида ўқувчини уриб комага туширгани ортидан жазога тотилди.

Спорт мураббийси қасддан ҳаёт учун хавфли бўлган шикаст етказишда айбдор деб топилди ва уч йилга қамалди.

Бола яқинларининг Озодликка билдиришича, 2018 йилнинг 20 сентябрь куни калтаклангани ортидан комага тушган 5- синф ўқувчиси 3 ой давомида кома ҳолатида касалхонада ётган.

Ўзбекистонда дзюдо дарсида урилган ва комага тушган бола
Ўзбекистонда дзюдо дарсида урилган ва комага тушган бола

Бир ой муқаддам Халқ таълими вазирлиги мактабларда зўравонликнинг олдини олишга қаратилган лойиҳа амалга татбиқ қилиш бошланганини билдирган эди.

Вазирлик расмий сайтида айтилишича, “Мактабларда зўравонликнинг олдини олиш ва ижобий психологияни ўқитиш методикаси”, деб номланган лойиҳа шу йилнинг февралида бошланган ва июлга қадар давом этади.

Унда асосий эътибор ўқув даргоҳида ижобий психологик муҳитни шакллантириш, хусусан, ўқувчилар ўртасида буллингнинг олдини олишга қаратилиши, шу билан бирга, лойиҳанинг "ўқитувчиларга ҳам стресс ва ишдан “совиш” ҳолатларининг олдини олишда ёрдам бериши" айтилган.

Айтилишича, бу лойиҳа 2019-2020 йилларда амалга оширилади ва зўравонликни олдини олишга қаратилган ўқув материаллари Ўзбекистон шароити ва қонунчилигига мослаштирилади. Лойиҳада европалик мутахассислар ҳам иштирок этиши айтилган.​

XS
SM
MD
LG