Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 04:18

Ота-онаси иш излаб кетган беш ярим яшар қиз зўрлангани юзасидан тергов бошланди


Зўрлашга қарши плакат (фрагмент)
Зўрлашга қарши плакат (фрагмент)

Фарғона вилоят, Учкўприк туман, Қўқонбой қишлоғилик беш ярим яшар қиз 18 ноябрда қишлоқ атрофидаги овлоқ жойда хушсиз топилди.

Қўқонбой қишлоғи фаолларидан бирининг Озодликка иддао қилишича¸ қиз зўрлаб ташлаб кетилган.

Учкўприк туман ИИБ бошлиқ ўринбосари Озодлик билан суҳбатда беш ярим яшар қизни зўрлаш жинояти бўйича махсус гуруҳ иш олиб бораëтгани ва жиноятчини ушлашга шахсий таркиб сафарбар қилинганини” билдирди.

Жиноят иши "балоғатга етмаган қиз билан боғлиқ бўлгани боис, барча тафсилотни матбуотга айта олмаймиз", деди ИИБ раҳбар муовини.

Унинг яна айтишича¸ 20 ноябрь куни айни масалани ўрганиш учун Учкўприк туманига республика Бош прокуратурасидан вакил келган.

Қиз билан психолог иш олиб бормоқда

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати “бу ҳолат ўрганилаëтганлигини” Озодликка билдирди. Прокуратурага кўра¸ "қиз билан психолог иш олиб бормоқда".

Ҳали ҳеч ким ҳибсга олинмади

Фарғона вилоят ИИБ мулозими Озодлик билан суҳбатда айни жиноят бўйича терговолди суриштируви тугагани ва Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 118-моддаси ("Номусга тегиш") бўйича терговчилар фаолият олиб бораëтганини билдирди. Мулозимга кўра¸ “номусга тегиш” жинояти бўйича гумонланганлар текширилмоқда, аммо ҳозирча ҳеч ким ҳибсга олинмаган.

Ота-онаси ишлашга кетган эди

Озодлик қизнинг қариндоши билан суҳбатлашди. Унинг айтишича¸ қизнинг ота-онаси Қозоғистонга ишлашга кетган¸ қизалоққа кекса қариндошлари қараб турган:

- Тўрт кун бурун йўқолиб қолди. Қишлоқ четига ўлар ҳолатда ташлаб кетишибди. Қизча уч кун Учкўприк туман касалхонасида ётди, бугун уни вилоятга олиб кетишган. Аҳволи оғир.

Озодлик қиз даволанаëтган вилоят касалхонаси врачи билан боғланди.

Врач қизнинг аҳволи яхшиланаëтгани ва суд-тиббий экспертиза тайинланганини билдирди.

Фарғона вилоятида балоғатга етмаган қизлар зўрлангани ҳақидаги хабарлар кейинги ойлар мобайнида бир неча бор матбуот юзини кўрди.

Қўқон шаҳридаги Махсус енгил саноат қизлар коллежида бир неча ходимлар, хусусан коллеж директори ўтган ойда жинсий зўравонлик айби билан ҳибсга олинган эди.

Фарғона вилоят, Бешариқ туман суди айни туманда жойлашган автомобиль ювиш шахобчасида вояга етмаган қизни зўрлаш ҳолати юзасидан жиноят ишини жорий йил август ойидан бери кўриб чиқмоқда.

XS
SM
MD
LG