Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:34

Жиззахда ишчиларни пахта теримига олиб кетаётган автобус ағдарилди


Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида теримчиларни пахта даласига ташиётган “Исузу” русумли автобуси ҳалокатга учраши оқибатида 19 одам жароҳатланди. Автобусда ўттизга яқин одам бўлган. Гувоҳларнинг Озодликка айтишича, ҳалокат автобуснинг йўл четига чиқиб кетиб, ағдарилиши натижасида юз берган. Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳалокат сабабларини ўрганмоқда.

11 октябр куни Жиззахда “Исузу” русумли автобус йўл четига чиқиб кетиб ағдарилди.

Гувоҳларнинг Озодликка айтишича, ҳалокат оқибатида пахта теримига бораётган 28 кишидан 19 нафари турли жароҳатлар билан вилоят тез тиббий ёрдам шифохонасига олиб борилган.

Шифокорларга кўра, улардан ўн олти нафари ҳозирда шифохонани тарк этган, қолганларнинг ҳаёти хавф остида эмас.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, 3 нафар йўловчи жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ҳамда 16 нафар йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилган.

ИИВ матбуот хизмати билдирувида 11 октябрь куни “Исузу” русумли автобуси салонида жами 28 нафар йўловчи билан “Жиззах-Дўстлик-Гагарин” йўлининг 23-км.да ҳайдаб кетаётиб, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида автобус йўл четига ёнбошлаб қолгани айтилади.

Натижада 3 нафар йўловчи жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ҳамда 16 нафар йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда Жиззах Ички ишлар бошқармаси ҳалокат юзасидан суриштирув ишлари олиб бормоқда.

Шу кунларда пахта йиғим-теримига Ўзбекистон бўйлаб оммавий сафарбарлик эълон қилинган. Ўтган ой Бухоронинг Когон туманида йўловчи автобусининг портлаши натижасида 5 киши қурбон бўлган, 20 дан ортиқроғи яраланганди.

Айрим мустақил манбалар хабар тарқатганидек, автобусда пахта теримчилари бўлган. Лекин, ҳукумат расмийлари автобус мардикорларни маккажўхори теримига олиб бораётганини билдирган.

Ҳар бир килограм терилган пахта учун 900-1300 сўм миқдорида ҳақ тўланмоқда.

Жиззахдаги ҳодиса мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти пахта далаларига сафар қилган бир пайтда рўй берди.

Тошкент вилояти Бўка туманидаги "Валихон ота" фермер хўжалигига борган ва пахтакорлар билан мулоқотда бўлган президент Мирзиёев бу йилги пахта теримини уюшқоқлик билан ташкил этиш зарурлигини таъкидлади,

XS
SM
MD
LG