Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:44

7 ёшли бола отасидан тортиб олиниши акс этган видео ижтимоий тармоқларни ларзага солди  (ВИДЕО)


Махмуд Маткаримов фарзанди Муҳаммад билан.
Махмуд Маткаримов фарзанди Муҳаммад билан.

Тошкентда Мажбурий ижро бюроси ходимларининг 7 яшар Муҳаммадни отасидан тортиб олиши акс этган видео ижтимоий тармоқларни ларзага солди.

Видеода бола отаси билан қолишни истаб йиғлаётганини, шунга қарамай, у уйидан олиб чиқилиб, машинада қариндошлари билан келган онасига топширилишини кўриш мумкин.

МИБ расмий вакили Озодликка бюро ходимлари қонун доирасида ҳаракат қилганини билдирди.

Тошкент шаҳар Халқ таълими бошқармаси руҳшуноси бола билан отасидан тортиб олинишидан олдин ва кейин суҳбат ўтказганини айтди.

7 ёшли бола отасидан тортиб олиниши акс этган видео ижтимоий тармоқларни ларзага солди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:36 0:00

​Озодликнинг аниқлашича, воқеа 1 апрель куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида бўлган.

Ўз фарзандини отасига ташлаб, 3 йилга АҚШга кетиб қолган ва бу давр ичида эри билан ажрашган аёл Ўзбекистонга қайтиб келганидан сўнг болани суд орқали ўз қарамоғига олишга эришган.

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман суди болани онаси қарамоғига олиш ҳақида шу йилнинг январида қарор чиқарган ва мартда Тошкент шаҳар суди бу қарорни ўз кучида қолдирган.

Ўзбекистон Мажбурий ижро бюроси 1 апрель куни суд қарорини бажарган.

Муҳаммаднинг отаси, информацион технологиялар мутахассиси, 32 яшар Маҳмуд Маткаримов Озодлик билан суҳбатда Тошкент шаҳар суди ва Халқ таълими бўлими руҳшунослари ота-бола муносабатларини, боланинг аҳволини тўлақонли ўрганмасдан қарор чиқарганидан норози эканини айтди:

- Суд боланинг аҳволини, фикрини яхши ўрганмади, психолог ҳам вазифасини тўлақонли бажармади. Болам бормайман деб йиғлашига қарамай мажбурий тарзда, унинг хоҳишига зид тарзда олиб кетилганига норозиман. Бу ишни болага руҳий жароҳат етмайдиган тарзда ҳам қилса бўлар эди. Масалан, бир кун онасиникида, бир кун меникида бўладиган қилса бўлар эди бошида. Видеода кўрган бўлсангизлар керак, бола руҳий жароҳат олиб бўлди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:58 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси матбуот котиби Фарруҳ Тошпўлатов Озодлик билан суҳбатда болани отаси қарамоғидан онаси қарамоғига олиш ҳақида суд қарори чиққани, улар шу қарорни ижросини таъминлаганликларини айтди.

- Суд қарор қабул қилдики, уни муҳокама қилмасдан Мажбурий ижро ходимлари амалга ошириши керак, - деди Фарруҳ Тошпўлатов.

Тошкент шаҳар Халқ таълими бошқармаси қошидаги Болаларни ижтимоий-ҳуқуқий муҳофаза қилиш бўлимининг исми очиқланмаслигини истаган руҳшуноси бола билан отасидан тортиб олинишидан олдин ва кейин суҳбат ўтказганини айтди.

Унга кўра, бола онасининг ёнида ўзини яхши хис қиляпти.

- Бола туман судининг, шаҳар судининг қарорига асосан олинди. Боланинг аҳволи жуда яхши. Отасидан олинганидан кейин беш минутда ўзгарди. Онасига боғланди. Мен уларни орқасидан уйига бориб боладан хабар олдим, онасига боғланган, - деди Болаларни ижтимоий-ҳуқуқий мухофаза қилиш бўлими руҳшуноси.

Боланинг онаси Дилноза Маткаримова ҳам ўз фарзанди ёнида ўзини яхши хис қилаётгани ҳақда ижтимоий тармоқлар орқали билдирди, боласи билан тушган видео ва суратларини ижтимоий тармоқда эълон қилди.

Лекин, Маткаримова Озодликка гапиришга истак билдирмади.

Маҳмуд Маткаримов собиқ турмуш ўртоғи тармоқда эълон қилган суратларни кўрганини айтди.

- Кафедами, қаердадир ўтиришибди. Боланинг юзи шишиб кетган. Билмайман, нимадан, йиғлаганидан бўлганми... Лекин, мен болани олиб кетишдан олдин уйда ўғлим билан суҳбат қилгандим. "Ўғлим сени олиб кетишмоқчи, лекин мен сен учун курашаман, лекин сен хотиржам бўлишинг керак, онангнинг уйидан қочиб кетиб ўтирма, деб айтганман, - деди Маҳмуд Маткаримов.

Муҳаммаднинг отаси туғилган кунига номаси.
Муҳаммаднинг отаси туғилган кунига номаси.

Ўзбекистоннинг 1998 йилда қабул қилинган Оила кодексига мувофиқ никоҳдан ажратилгандан кейин вояга етмаган болалар ота-онасининг қайси бири билан яшаши ҳақида суд қарор беради.

Ушбу кодексда эр ва хотин ўртасида келишув бўлмаган тақдирда, шунингдек, ушбу келишув болалар ёки эр-хотиндан бирининг манфаатларига зид эканлиги аниқланган тақдирда суд никоҳдан ажратилгандан кейин вояга етмаган болалар ота-онасининг қайси бири билан яшашини аниқлаши; вояга етмаган болаларга таъминот бериш учун ота-онанинг қайси биридан ва қанча миқдорда алимент ундирилишини аниқлаши; эр ва хотиннинг (улардан бирининг) талабига кўра уларнинг биргаликдаги мулки бўлган мол-мулкни бўлиши; эр (хотин)дан таъминот олишга ҳақли бўлган хотин (эр)нинг талабига кўра ана шу таъминот миқдорини белгилаши шарт.

Маҳмуд Маткаримов қонун доирасида ўз фарзандига ҳар қандай таъминотни аямаслигини айтаркан, деди:

- Мен ҳозир ҳуқуқларим доирасида ўз фарзандим билан учрашишга эришмоқчиман. Фаразндим менга қандай муносабатда экани ана ўшанда кўринади. Ана аданг, деганда ўғлим бағримга югуриб келишига ишонаман!

XS
SM
MD
LG