Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 01:01

Озодлик суриштируви: Ҳукуматнинг жавоби янада кўпроқ саволларни туғдирди - BBC O'zbek


Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва "Ўзбекнефтгаз" раҳбари Меҳриддин Абдуллаев (ўнгда) 12 февраль куни ўзлари таклиф қилган журналист ва блогерлар учун ёпиқ брифинг ўтказган.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва "Ўзбекнефтгаз" раҳбари Меҳриддин Абдуллаев (ўнгда) 12 февраль куни ўзлари таклиф қилган журналист ва блогерлар учун ёпиқ брифинг ўтказган.

Ўзбекистон ҳукуматининг мамлакат нефть-газ сектори Россия президенти Владимир Путинга яқин олигархлар ва улар билан алоқадор шахслар назоратига ўтиб кетгани ҳақидаги Озодлик суриштирувига жавоби янада кўпроқ саволларни пайдо қилган. Бу ҳақда Би-би-си Ўзбек хизмати ёзмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати Озодлик суриштирувига бир гуруҳ журналист-блогерлар орқали жавоб қайтарди. Аммо ҳукуматнинг бу ҳаракати янада кўпроқ саволларга сабаб бўлмоқда, дейилади BBC O'zbek мақоласида. Озодлик қуйида мақолани тўлалигича келтирмоқда.

Маълум бўлишича, 12 февраль куни Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва "Ўзбекнефтгаз" раҳбари Меҳриддин Абдуллаев бир гуруҳ журналист ҳамда блогерлар билан учрашиб, Озодлик радиоси суриштируви ортидан юзага келган саволларга жавоб қайтарган. Би-би-сининг Тошкентдаги мухбири бу учрашувга таклиф қилинмади.

Кўплаб ўзбекистонликлар суриштирувда илгари сурилган хавотирли маълумотлар бўйича ҳукуматдан оммавий муносабат кутиб турган пайтда, соҳа масъулларининг фақат танланган фаоллар билан учрашиб, ёпиқ эшик ортида савол-жавоб ўтказгани кўпчиликни таажжубга солган.

Эндиликда, жамоатчилик масъулларга янада кўпроқ савол билан юзланмоқда.

Кремль чангалидаги ўзбек гази
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 1:19:16 0:00

"Ғалати матбуот анжумани"

"Аномал совуқ" кунларида кузатилган энергетика бўҳрони заҳрини энди унутаёзган ўзбекистонликларнинг газ-светга оид дардини 9 февраль куни эълон қилинган Озодлик суриштируви қайтадан янгилагандек бўлди.

Озодлик суриштирувида ўтган йиллар давомида ўзбек газининг турли махфий ҳужжатлар, парда ортидаги келишувлар асосида Кремль назоратига ўтиб кетгани ва раҳбарият мутахассислар огоҳлантиришига қарамай, "давлатга зиён келтирувчи, миллий хавфсизликка таҳдид солувчи" бундай лойиҳаларни тўхтатмагани ҳақида сўз боради.

Озодлик суриштируви бўйича Би-би-си тайёрлаган тақризни мазкур ҳаволада ўқишингиз мумкин.

Айниқса, суриштирувда тилга олинган "ўзбек гази сувдан ҳам арзон сотилган" ва "Мирзиёев Ўзбекистон нефть-газ захиралари устидан тўлиқ эксклюзив назоратни 35 йилга Путин олигархлари қўлига топширган" жумлалари баъзи ўзбекистонликларни ҳайратга солган, кўплаб фаолларни эса ғазаблантирган.

Улар тармоқда ўз фикрларини билдириб, расмийлардан Озодлик суриштирувида илгари сурилган даъволарга жавоб бериш талаб этилган кўплаб постлар қолдирганлар.

Жамоатчилик ҳукумат реакциясини кутаётган бир манзарада таниқли сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов энергетика вазири бир гуруҳ журналист ва блогерлар билан учрашиб, савол-жавоб ўтказгани ҳақида биринчилардан бўлиб хабар берган.

Форум

XS
SM
MD
LG