Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:40

"Аризамни менга қарши қарор чиқарган судьяга қайтаришди"


"Биз судья Д.Иматовнинг ажримидан норози бўлиб, ФИБ Наманган вилоят судига хусусий шикоят қилдик ва суд хайъати 2018 йил, 25 октябрь куни Учқўрғон фуқаролик суди судьяси Д.Иматовнинг ажримини бекор қилиб, ушбу аризани яна Учқўрғон фуқаролик судига қайта кўриш учун юборди.

Учқўрғон фуқаролик суди ушбу аризани 2018 йил, 19 ноябрь куни судья Д. Иматов томонидан кўрилишини бизга хабар берди", дейилган Озодликка наманганлик тадбиркордан келган хатда...

***

Мен, Насриддинов Хамидулло Наманган шаҳар, Янгибоғ 4- берк кўча 2- уйда яшаб келмоқдаман, 4 фарзандим бор, ҳозирги кунда нафақадаман.

2000 йили “Авазбек 2000” МЧЖ тузганман. 4 та юк автомобилини сотиб олиб, лицензия ва шартнома асосида 2006-2011 йил давомида “Наманганободончилиги” МЧЖда ишлаганман.

“Наманганободончилиги” мендан, яъни “Авазбек 2000” МЧЖдан 54 млн. сўм қарз бўлиб қолган. Бу 2011 йили Наманган вилоят хўжалик суди қарори билан тасдиқланган ва қарор ижро учун Суд департаментининг Наманган шаҳар бўлимига юборилган.

2011 йил декабрда қарздор “Наманганободончилиги” ва хақдор “Авазбек 2000” МЧЖ ўртасида “Чўжа дам олиш маскани”ни натура ҳолида қарздорлик эвазига бериш тўғрисида келишув битими тузилган.

Битим Хўжалик судининг 2011 йил, 2 декабрдаги ажрими билан тасдиқланган ва бу кўчмас мулк менинг мулкимга айланиб, кадастр хужжатлари далолатномаси тузилган, давлат рўйхатидан ўтказилган.

Аммо 2012 йил, 3 январь куни қарздор жамият собиқ
раҳбари Б.Бўтаев, унинг ўғли А.Умаржанов ва боғбон
М.Убайдуллаевларнинг аризаси бўйича Наманган шаҳар ва вилоят прокуратураси, Хўжалик суди, фуқаролик
судларининг қарорлари асосида ушбу кўчмас
мулк рейдерлик йўли билан мендан тортиб олиб қўйилди ва натижада мен транспортларимдан ҳам ажраб, тадбиркорлигимни вақтинчалик тўхтатганман.

2012-2014 йилларда ушбу ҳолат юзасидан бир неча маротаба прокуратура ва судларга ариза қилиб, аризамга адолатли жавоб олмадим ва ноҳақлик натижасида қанд касалига учраб, ҳозиргача сарсон бўлмоқдаман.

Юқоридаги тергов қарорларини асос қилиб, 2012 йил 18 май куни судья Х.Нўъмонов томонидан чикарилган хал қилув
қароридан норози бўлиб, фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судига арз қилдим ва судья Д.Иматов 2018 йил 14 сентябрь куни ушбу ишни бир томонлама кўриб, тергов хулосаларини инобатга олмасдан, гувоҳларни сўроқ қилмасдан, асоссиз равишда бизнинг аризани рад қилди.

Биз судья Д.Иматовнинг ажримидан норози бўлиб, ФИБ Наманган вилоят судига хусусий шикоят қилдик ва суд хайъати 2018 йил, 25 октябрь куни Учқўрғон фуқаролик суди судьяси Д.Иматовнинг ажримини бекор қилиб, ушбу аризани яна Учқўрғон фуқаролик судига қайта кўриш учун юборди.

Учқўрғон фуқаролик суди ушбу аризани 2018 йил, 19 ноябрь куни судья Д. Иматов томонидан кўрилишини бизга хабар берди.

Биз ушбу аризани Учқўрғон фуқаролик суди томонидан кўрилишига норозилик билдириб, раддия ариза қилдик, аммо Учқўрғон фуқаролик судининг раиси Ражабов 2018 йил, 19 ноябрь куни бизнинг раддия аризамизни инобатга олмай суд ишини бир томонлама кўрди. Керакли бўлган гувоҳларни суд мажлисига жалб этмади. Тергов хулосаларини инобатга олмади. Ҳаттоки Учқўрғон туман прокурори ёрдамчиси А.Иброҳимов суд мажлисида суд ишини тўла ўрганилмаганлигини билдириб, бизни аризамизни қаноатлантиришни сўраганига қарамай, судья Ражабов суд мажлисини бир соат ичида аризамизни рад қилиш тўғрисида ажрим чиқарди.

Биз ушбу ҳолатлардан норози бўлиб бир неча марта Олий Судга ва Наманган вилоят фуқаролик судларига мурожаат қилдик, аммо аризамиз яна Учқўрғон Фуқаролик судига юборилмоқда.

Мен ушбу ҳолатдан норози булиб, адолат излаб сизларга - Озодлик радиосига мурожаат қилмокдаман.

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди, менинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида кўрсатилган ҳақ-ҳуқуқларимни ҳисобга олган ҳолда юқорида кўрсатилган судлар томонидан қонунга хилоф равишда чиқарилган қарорларни судлар ҳайъати комиссиялари томонидан одилона ўрганиб чиқилиши ва қонуний баҳо берилишини ва тадбиркорлик фаолиятимни қайта тиклашим учун қонуний амалий ёрдам беришни сўрайман.

Ушбу мурожаатимни Озодлик радиоси орқали эшиттиришингизни ва керакли органларга юборилишини сўрайман.

Тадбиркор Х.Насритдинов

XS
SM
MD
LG